Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ГАЛДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР

2017 йил 29 декабр  куни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурод Собиров, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Қодиров ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси вакиллари, бошқарма бошлиқлари ва бир гуруҳ фахрий темирйўлчилар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги кўплаб масалалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг миллий парламентимизга қилган мурожаатидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2017 йил якунлари ва 2018 йилдаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

-Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролардан 21658 та мурожаат келиб тушди – дейди Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Йўлдош Назаров. – Шулардан 10954 таси қаноатлантирилди, 103 тасини қаноатлантириш рад этилди, 10601 таси юзасидан тушунтиришлар берилди. Ҳисобот даврида кўриб чиқилган жами мурожаатларнинг аксарияти меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти масаласи, меҳнат шартномасини бекор қилиш, интизомий жазо қўллаш тартиби тўғрисида, моддий ёрдам ва санаторияларга йўлланма сўраб ҳамда касаба уюшмаси фаолиятига оид бошқа масалалар  бўйичадир.

Бундан ташқари,  2017 йил давомида Республика Кенгаши аппарати ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ходимлари томонидан фуқароларни сайёр шахсий қабул қилиш йўлга қўйилиб, 14868 нафар  ишчи-ходимлар корхона ва ташкилотларда сайёр тарзда қабул қилинган.

Шу билан бирга касаба уюшмалари томонидан ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилган. Биргина кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва нафақахўрларни тиббиёт муассасаларига ётқизиш ва уларнинг соғликларини тиклаш учун 3 миллиард 98 миллион 85 минг 631 сўм маблағ сарфлангани ҳам ушбу соҳага эътибор нақадар катта эканлигидан далолат бермоқда.

Шунингдек, раёсат давомида касаба уюшмаларининг 2018 йилдаги фаолият йўналишини тасдиқлаб олиш ва тизимда фаолият юритаётган меҳнаткашларни  ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларининг ролини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурот Собиров касаба уюшмалари доимо иш берувчилар билан ижтимоий шерикчиликда елкама-елка туриб, халқ манфаатига хизмат қилиши зарурлигини, ҳар бир касаба уюшма аъзоси буни ёдда тутиши лозимлигини, инсон манфаати барча нарсадан устун эканлигини таъкидлади.

Раёсатда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш сўнгида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан бир гуруҳ касаба уюшма фахрийлари, фахрий темирйўлчилар ва касаба уюшмалар фаолларига байрам совғалари топширишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!