Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЙЎЛИДА

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида худудий касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда хайрия тадбири ташкил этилди.

Байрам арафасида тегишли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини таъмирлаш ва ободонлаштиришга кўмаклашиш ишлари олиб борилди.

“Бухоро” локомотив депоси корхонасига 2017 йилда меҳрибонлик уйидан ишга қабул қилинган Бўронжон Ҳамроев мана уч йилдирки корхонада ҳалол ва самарали меҳнат қилиб, жамоаси олдида катта ҳурмат ва эътибор қозонди. Корхона раҳбарияти ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан ҳамкорликда Б.Ҳамроевни бахт тўйи ташкиллаштириб берилди. Маҳаллий ҳокимият томонидан ажратилган бир хонали уй мебель жиҳозлари билан бойитилди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Бозоров ҳамда худудий қўмита раиси М.Джумаев Бухоро темир йўл касалхонасида даволанувчи темирйўлчилар ва уларнинг болалари ҳол-аҳволидан хабар олишди. Уларни мустақиллик байрами билан қутлаб, тезроқ тузалиб кетишларига тилак билдиришди. Бемор темирйўлчилар озиқ-овқат тўпламлари билан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Noy    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!