Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ИШ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРМОҚДА

Жорий йилнинг 10 ойи давомида “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Фармон, қарор ва фармойишларидан келиб чиқиб, бор имкониятларини берилган вазифа ва топшириқларни бажаришга йўналтирмоқда ҳамда қўйилган вазифаларни ортиғи билан бажаришга эришиб келмоқда.

Халқ хўжалигининг йўловчи ва юк ташишга бўлган эҳтиёжини қондирибгина қолмай, соҳада бунёдкорлик, яратувчанлик каби хайрли ишлар ҳам кенг миқёсда олиб борилмоқда.

Йил давомида “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар, шу жумладан, аёллар ва ёшларни, кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийларининг  ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг унумли меҳнат қилиши, мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни назорат қилиб бориш масалалари ҳам ҳудудий қўмита  ва унинг қуйи ташкилотларининг доимо диққат марказидадир.

Бундай масъулиятли вазифаларни бажаришда иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида корхона ва ташкилотларда тузилган жамоа шартномалари асосий роль  ўйнаб келмоқда.

Темирйўлчиларнинг меҳнат қилиши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ бўлган манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилиги талабларининг  иш берувчилар томонидан тўлиқ амалга ошириб борилиши масалалари тасдиқланган режаларга асосан ҳудудий қўмита  раёсат мажлисларида доимий равишда муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган ва уларнинг бажарилиши мунтазам назорат қилиб борилади.

“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  касаба уюшма ҳудудий қўмитасига 14 та корхона ва ташкилот аъзо бўлиб, шу корхона ва ташкилотларда ишлайдиган 4145 нафар меҳнаткашни ўзига бириктирган. Ҳудудий қўмитага аъзо корхона ва ташкилотларга жорий йилда олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда коллежни битирган бир гуруҳ ёшлар ишга қабул қилинган. Ҳозирги вақтда улар ўз корхона ва ташкилотларида касаба уюшма аъзолигига қабул қилиниб, малакали устозларга бириктирилган.

Мехнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 24 нафар пенсия ёшидаги ишчи-ходим пенсияга чиқишдан олдин  5 миллион  787 минг 140 сўм, 4 нафар юбилей санасидаги ишчи-ходим 599 минг сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, 13 нафар  пенсионерга  1 миллион 390 минг сўмлик, 2 ёшдан 3 ёшгача болалари бор 2 нафар аёлга 100 минг сўмдан 200 минг сўмгача моддий кўмак берилган. Шу билан бирга, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган  оилаларнинг  29 нафар фарзандига 2 миллион 212 минг сўмлик ўқув қуроллари ва дарсликлар олиб берилган бўлса, 54 та эҳтиёжманд оилаларга  5 миллион  60 минг сўмлик моддий ёрдам ажратилган.

Йил бошидан буён касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан 70 маротаба “Маънавият соатлари” ташкиллаштирилиб, унда олимлар,  суд ижро департаменти, ҳуқуқшунослар, ёшлар иттифоқи вакиллари, банк ходимлари ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарият  ходимлари иштирок этиб келмоқда.

Касаба уюшма қўмиталарига 2017 йил 9 ойи давомида 429 нафар ходим ва уларнинг оила аъзосидан  281та ёзма, 148 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб,  292 та мурожаат  қаноатлантирилган ҳамда 136 та мурожаатга тушунтириш берилган ва 1 таси рад этилган.

Шу билан бирга,  2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан касаба уюшмалари томонидан сайёр қабуллар  ташкиллаштирилиб, уларнинг доирасида  фуқаролардан тушган 1389 та мурожаатнинг  50 таси қаноатлантирилган ва 1339 тасига тушунтиришлар берилган.

Бундан ташқари, “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ва бошланғич касаба уюшмалар  томонидан  14 маротаба оммавий спорт тадбирлари ташкиллаштирилган бўлиб, унда жами 1500 нафарга яқин темирйўлчилар иштирок этишган ва тадбирни ўтказиш ҳамда  ғолибларни  тақдирлаш учун 17 миллион  сўмлик маблағ ажратилган бўлса, корхона  томонидан ажратилган 23 миллион  196 минг 900 сўм маблағ ҳисобидан  59 нафар ишчи-ходим санаторияларда саломатлигини тиклади ва 25 нафар темирйўлчи пенсионер  имтиёзли дам олди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!