Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ижтимоий ҳимоя — фаровонлик гарови

Жорий  йилни  “Кексаларни  эъзозлаш  йили”  деб  номланиши  муносабати  билан  Республика  Кенгашининг  раёсат  мажлисида  Ўзбекистон  темирйўлчилари  ва  транспорт  қурувчилари  Республика  Кенгашининг  2015  йилга  мўлжалланган  ёлғиз  кексалар,   пенсионерлар   ва   ногиронларни   ижтимоий  ҳимоялашни  таъминлаш  бўйича  чора-тадбирлар  режаси,  “Кексаларни  эъзозлаш  йили”  дастури  тадбирларини  бажариш  бўйича  тавсиялар  ва  топшириқлар  тайёрланиб,  бажариш  учун  қуйи  ташкилотларга  юборилди.

Республика  Кенгаши  тизимидаги  қуйи  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан  дастур  тадбирларини  бажариш  бўйича  2015  йилнинг  ярим  йиллиги  давомида  қуйидаги  ишлар  амалга  оширилди:

–   77  нафар  ёлғиз  кексаларни  коммунал  хизматларини  қисман  тўлаш  мақсадида  4.45  млн  сўм  сарфланди;

–   “Ўзбекистон  темир  йўллари”  акциядорлик  жамияти  тасарруфидаги  санаторий  ва профилакторияларда  124  нафар  ёлғиз  кексалар,  пенсионерлар  ва  ногиронларни  соғломлаштириш  учун  хўжалик  ва  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан            60.75  млн  сўм  сарфланди;

–   Ховос  темир  йўл  узели  ва  Тошкент  темир  йўл  муҳандислари  институти  “Нуроний”  кенгашларида  рўйхатга  олинган  ёлғиз  кексалар,  меҳнат  фахрийлари,  уруш  қатнашчиларини  ижтимоий  қўллаш  мақсадида  Республика  Кенгаши  ва  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан    10.0  млн  сўм  миқдорида  хомийлик  ёрдами  кўрсатилди;

–   жамоа  шартномалари  ва  келишувлари  орқали  322  нафар  кексаларга  озиқ-овқат  маҳсулотлар  ажратиш,  коммунал  хизматларини  тўлаш  ишларини  амалга  ошириш  учун   хўжаликлар   томонидан  21.62  млн  сўм,  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан  8.59  млн  сўм  сарфланди;

–   пенсия  ёшига  ётган  262  нафар  ходимларга  бир  марталик  моддий  ёрдам  кўрсатиш   ва  уларни  қимматбаҳо  совғалар  билан  тақдирлаш  ишлари  учун  хўжаликлар  томгонидан  174.5  млн  сўм,  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан     7.47  млн  сўм  маблағ  сарфланди;

–   корхоналарнинг  2103  нафар  собиқ  ходимларига  моддий  ёрдам  кўрсатиш  учун  хўжаликлар  томонидан  663.5  млн  сўм,  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан      47.7  млн  сўм  сарфланди.

Шунингдек,  тармоқ  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши  ва  унинг  тизимидаги  касаба  уюшма  ташкилотларида  жамоа  шартномалари  ва  келишувлари  воситасида  ҳамда  фуқаролик  жамиятининг  бошқа  институтлари  билан  ижтимоий  шериклик  орқали   фуқароларни  ижтимоий-иқтисодий  манфаатларини  ҳимоя  қилиш  борасида  ҳам  муайян  ишлар  амалга  ошириб  келинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!