Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ижтимоий ҳимоя — фаровон турмуш гарови

Ўзбекистон  темир  йўллари”  Давлат  акциядорлик  компанияси  корхоналарида  9  май  –  “Хотира  ва  қадрлаш  куни”  муносабати  билан  уруш  ва  меҳнат  фахрийларига  ҳурмат  –  эҳтиром  кўрсатилди.

 

Республикамиз  Президентининг  жорий  йил  6  мартдаги      “1941-1945  йиллардаги  уруш  қатнашчиларини  раҳбатлантириш  тўғрисида”ги  фармони,  “Кексаларни  эъзозлаш  йили”  Давлат  дастурида  белгилаб  берилган  вазифалар  ижросини  таъминлаш  бўйича  кенг  кўламли  ишлар  амалга  оширилди.

Компания  бошқаруви  раисининг  17.03.2015  йилдаги  тавсиясига  биноан  корхоналар  ҳисобидан  иккинчи  жаҳон  уруши  ва  меҳнат  фронти  фахрийларининг  ҳар  бирига  350.0  минг  сўмдан  пул  мукофоти,  касаба  уюшма  ташкилотлари  томонидан  эсдалик  совғалари  тантанали  равишда  топширилди.

Ўзбекистон  темирйўлчилари  ва  транспорт  қурувчилари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгашининг  “Ҳар  бир  инсонга  меҳр  оқибат”   мавзусидаги  ёлғиз  кексалар,  пенсионерлар  ва  ногиронларни  ижтимоий  ҳимоялашни  таъминлаш  бўйича  чора-тадбирлари  режаси  асосида  49  нафар  ёлғиз  кексаларни  коммунал  харажатларини  тўлаш  учун  1.52  млн  сўм,  66  нафар  ёлғиз  кексалар,  пенсионерлар  ва  ногиронларни  компания  тизимидаги  профилакторияларида  соғломлаштириш  учун          42.6  млн  сўм,  Ховос  темир  йўл  узели  ва  Тошкент  темир  йўл  муҳандислари  институти  “Нуроний”  Кенгашлари  рўйхатидаги  меҳнат  фахрийларига  ижтимоий  кўмак  бериш  мақсадида         10.0  млн  сўм  миқдоридаги  маблағлар  ажратилди.

Шунингдек,  касаба  уюшма  фаоллари  ва  корхоналар  вакиллари  билан  биргаликда  байрам  арафасида  уруш  ва  меҳнат  фронти  фахрийлари,  кекса  отахону  онахонлар ҳолидан  хабар  олиб,  уларга  совға-саломлар  улашилди.  Меҳнат  фахрийларимиз  ҳам  халқимизга  хос  бўлган  меҳр-оқибатдан  мамнун  бўлиб,  касаба  уюшмаларига  бундай  эъзоз  ва  эътибор  учун  самимий  миннатдорчиликларини  билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!