Ижтимоий ҳимоя — фаровон турмуш гарови
Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компанияси корхоналарида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат – эҳтиром кўрсатилди.
Республикамиз Президентининг жорий йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини раҳбатлантириш тўғрисида”ги фармони, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Компания бошқаруви раисининг 17.03.2015 йилдаги тавсиясига биноан корхоналар ҳисобидан иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳар бирига 350.0 минг сўмдан пул мукофоти, касаба уюшма ташкилотлари томонидан эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ҳар бир инсонга меҳр оқибат” мавзусидаги ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари режаси асосида 49 нафар ёлғиз кексаларни коммунал харажатларини тўлаш учун 1.52 млн сўм, 66 нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни компания тизимидаги профилакторияларида соғломлаштириш учун 42.6 млн сўм, Ховос темир йўл узели ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Нуроний” Кенгашлари рўйхатидаги меҳнат фахрийларига ижтимоий кўмак бериш мақсадида 10.0 млн сўм миқдоридаги маблағлар ажратилди.
Шунингдек, касаба уюшма фаоллари ва корхоналар вакиллари билан биргаликда байрам арафасида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кекса отахону онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга совға-саломлар улашилди. Меҳнат фахрийларимиз ҳам халқимизга хос бўлган меҳр-оқибатдан мамнун бўлиб, касаба уюшмаларига бундай эъзоз ва эътибор учун самимий миннатдорчиликларини билдиришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: