Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ, БУЮК ДАВЛАТ АРБОБИ

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, истиқлол меъмори халқимизнинг оловқалб фарзанди — Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган куни муносабати билан мамлакатимизнинг турли гўшаларида турли тадбирлар ўтказилмоқда.“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида ҳам мазкур санага бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

       “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ислом Каримов — мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусидаги давра суҳбати темирйўлчилар  қалбида мангу муҳрланди десак, муболаға бўлмайди. — Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади, — деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Зиё. — Халқимиз тарихан қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларни ҳақли равишда Биринчи Президентимиз номи билан боғлайди.

    Тадбир давомида иштирокчиларга “Истиқлол меъмори” номли видеоролик ҳамда “Ким эдигу – ким бўлдик” видеофильмидан лавҳалар намойиш этилди.

    Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой мероси” мавзусидаги хотира кечасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси “Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари” қўмита раиси юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов иштирок этди. Маърузачи ўз нутқида мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг дунёда ўз муносиб ўрнига эга бўлгани, жадал иқтисодий тараққий этиши, аҳоли турмуш даражасининг муттасил ўсиб бориши Биринчи Президентимиз фаолияти, пухта ва узоқни кўзлаб олиб борган сиёсати билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. — Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти биз ёшлар учун ҳақиқий ўрнак ва ибрат мактабидир, — дейди институт талабаси Азизбек Мухторов. — Биз бугун мамлакатимиз келажагини ўз ақлу заковатимиз, ўз азму шижоатимиз билан қурмоқдамиз, эзгу мақсад ва улкан режаларни собитқадамлик билан амалга оширмоқдамиз. Улуғ юртбошимизнинг “Бизга тинчлик керак, омонлик керак”, деган эзгу даъвати бу борада барчамизга муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Мангуликка дахлдор умр”, Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Миробод академик лицейида ўтказилган хотира тадбири ана шундай номланди. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Марказий кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати лицейда таҳсил олаётган мустақиллик фарзандлари қалбида ғурур — ифтихор туйғуларини янада жўш уришига хизмат қилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Фурқат Махмудхўжаев осойишта ва қувончга тўла кунларимиз бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқлигини, чорак аср давомида ёшлар сиёсати, баркамол авлод тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралганини таъкидлади. — Ислом Абдуғаниевич Каримов нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон номини дунёга машҳур қилди, — деди у. Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан ҳам истиқлол меъморининг илмий ва сиёсий фаолиятига бағишланган бадиий чиқишлар қилинди. Лицей ўқувчиларнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”,  “Президентга мактублар”, Абдулла Ориповнинг “Мангулик” шеъри, “Юксак маънавият — енгилмас куч” мавзусидаги адабий маърузалари тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамкорлигида сана муносабати билан “Мустақиллик фидоийси” номли маънавий—маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон бунёдкори, миллат қаддини тиклаган ватанпарвар, ўзбек халқини бутун дунёга танитган етакчи сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани эътироф этилди. —Ислом Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган шахс сифатида халқимиз қалбида, юртимиз тарихида мангу сақланиб қолади, —дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Даврон Сафаров. Шунингдек, у ҳукуматимиз томонидан Ислом Каримовнинг руҳини шод этиш мақсадида олиб борилаётган хайрли ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнггида  иштирокчиларга “Ким эдигу – ким бўлдик” видеофильмидан парча намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!