Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИСЛОМ КАРИМОВ — ЯНГИ ДАВР ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ АСОСЧИСИ

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Ислом Каримов –янги давр ўзбек давлатчилигининг асосчиси” мавзусидаги республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори А.Саидов, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири М. Йўлчиева, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Персоналларни бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Н. Эркинов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Й.Назаров, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ректори М.Расуловлар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисидаги “Мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Йиғилишни институти ректори М.Расулов олиб борди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 25 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида ташкил этилган республика илмий-назарий конференцияси иштирокчиларига табригини йўллади. Ўзбек халқнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши, ўзбек давлатчилигининг янги даври, ватанимизда давлат ва жамият ривожланишининг тубдан янгиланиши, бевосита буюк давлат ва жамоат арбоби, сиёсатчи олим, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан чамбарас боғлиқлигини айтиб ўтди. Бугунги кунда ҳар биримизнинг онгимизда Ислом Каримов сиймосиXX-асрнинг 90-йиллардаги мураккаб бир тарихий паллада Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва дахлсизлиги йўлида тинимсиз курашган янги бир давлат йўлбошчиси, миллат шаъни ва ор номуси йўлида фидоийлик билан курашган тарихий шахс, эзгу мақсадларни амалга ошириш учун матонат ва жасорат билан ҳаракат қилган ҳақиқий юртпарвар раҳнамо, юрт тараққиёти ва ривожи учун тиним билмасдан меҳнат қилган давлат ва жамоат арбоби сифатида  намоён бўлади деди. Ислом Каримов юбилей санаси билан ташкил этилаётган республика илмий-назарий конференциясига айни вақтгача турли таълим муассасаларидан Биринчи Президентимизнинг ёрқин сиймосига бағишланган 250 га яқин мақолалар йиғилганлигини, бу мақолаларнинг барчасида Ислом Каримовнинг шахсиятига, у инсон томонидан амалга оширилган тарихий ислоҳотлар кенг илмий ёндашув асосида баён қилинганлигини айтиб ўтди.

Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси А.Саидов, Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралари тўғрисида сўзлади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллик асосчиси Ислом Каримов билан хизмат вазифаси тақозасига кўра жуда кўп ҳамсуҳбат бўлганлигини, фикр алмашганлигини айтиб, айниқса мустақиллик арафасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, республикамизда президентлик лавозимининг жорий этилиши, давлатимиз конституциясининг қабул қилиниши билан боғлиқ жараёнларда ва бу масалаларга бағишланган муҳокамаларда Ислом Каримов шижоатли шахс сифатида, давлат арбоби ва кучли йўлбошчилик фазилатларига эга бўлган билимли ва узоқни кўра оладиган инсон сифатида намоён бўлганлигини эслаб ўтди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти М.Йўлчиева ҳам И.Каримов хусусида фикрларини билдирди.

Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг юртимизда санъатга ва адабиётга берилган юксак эътибор, маънавий ҳаётдаги юксалишлар, маданий жабҳалардаги ва спорт соҳасидаги қўлга киритилаётган ютуқларнинг барча-барчасини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан чамбарчас боғлиқлигини айтиб ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Персоналларни бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Н.Эркинов, мустақиллигимизнинг 25 йиллик энг оғир, қалтис даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда катта ютуқларнинг қўлга киритилишида, ёш мустақил давлат сифатида дунё ҳамжамиятига аъзо бўлиб киришида Ислом Каримовдек шахснинг Ўзбекистон халқига йўлбошчилик қилиши билан бевосита боғлиқлигини айтиб ўтди. Давлатимиз иқтисодиётининг қон томирлари бўлган темир йўллар тизимининг ички мустақил йўлларига эга бўлиши, бу соҳада амалга оширилган кўплаб бунёдкорлик, қурувчилик, янги йўналишларнинг барпо бўлиши ва электрлаштирилиши, бу соҳанинг тубдан ислоҳ этилиши Биринчи Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан амалга ошириб келинганлигини билдирди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари Й.Назаров эса мустақиллик йилларида Ислом Каримовнинг бевосита  раҳбарлигида фан, таълим, ижтимоий соҳалар ривожида олиб борилган тадбирлар ҳақида гапириб, айниқса халқ фаровонлиги, юрт ободлиги, ёшларнинг мукаммал билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишишлари борасида амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Ёшларнинг замон талаблари асосида билим олишлари, ўз соҳасиинг етук мутахассиси бўлиб етишишлари учун катта эътибор қаратилганлиги, халқимиз ҳаётининг янада яхшиланиши борасида тинимсиз ислоҳотларни амалга ошириб келганлиги, юртимизнинг ҳар бир масканида муҳташам бино ва иншоотларнинг барпо этилишига, тарихий обидаларимизнинг асраб авайланишига алоҳида аҳамият қаратганлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида йиғилиш раиси М.Х. Расулов конференциянинг кейинги босқичи шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилишини ва шундан сўнг конференция якунлари бўйича фикр ва мулоҳазалар жамланишини эълон қилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!