Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ишчи – ходимлар манфаати йўлида

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўз тасрруфидаги ишчи-хизматчиларга мунатазам ижтимоий ва моддий кўмак бериб алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда. Ўтган уч ой ёз фасли давомида темирйўлчилар ва уларнинг фарзандларини соғликларини таклаш ва мароқли дам олишлари учун касаба уюшмаси томонидан оромгоҳлар ва сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланмалар тарқатилди. Байрам муносабатлари билан фахрийларга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, уларга совғалар ва озиқ-овқат махсулотлари тўплами топширилди. Концерт ва парклларга имтиёзли чипталар, ишчилар аризасига биноан моддий кўмаклар берилди. Бундай мисолларни узоқ давом эттириш мумкин. Сирасини айтганда барча ҳаракатлар темирйўлчилар манфаттини ҳимоя қилишга уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб беришга қаратилган. Такидлаб ўтиш лозим, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимларни ижтимоий ҳимоялаш билан биргаликда аъзоларни сафини ҳам кенгайтириб боряпти. Жорий йил “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” унитар корхонасида касаб уюшмаси бошланғич ташкилоти ташкил этилганди. Ўтган ҳафта “Uz XCMG” МЧЖ Ўзбекистон – Хитой Қўшма корхонасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда қўшма корхона ходимларнинг “Урганч Экскаватор” АЖ бошланғич касаба уюшмаси таркибига алоҳида бўлим бўлиб ўтказилиши борасида баённома имзоланди ва мазкур қарор барча ходимлар томонидан хурсандчилик билан қарши олинди. Йиғилишда Бекзод Мақсудов “Uz XCMG” Ўзбекистон – Хитой МЧЖ Қўшма корхонасининг касаба уюшмаси фаоли сифатида таништирилди.
— Йиғилиш якунида қабул қилинган қарор барча учун фойдали бўлди деб ўйлайман, – дейди “Қўнғирот” МТУ касаба уюшма қўмитаси Хоразм ҳудуди раиси Икром Раҳимов. — Энг аввало қўшма корхона ишчи-хизматчилари бундан бениҳоя мамнунликларни кўришимиз мумкин. Улар эндиликда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши қарамоғида бўлиб, тегишли имтиёзларга эга бўлишади. Ишчиларга нафақат моддий балки ижтимоий томонидан ҳам мунтазам ғамхўрлик кўрсатилади. Яқин орада Республикамизнинг қадимий шаҳарлари бўлмиш Бухоро ва Самарқандга сафар уюштириш режалаштирилган. Бундан ташқари оғир меҳнат шароитида ишлаётганларга алоҳида эътибор қаратилади.
Қўшма корхона ишчиларига бир олам қувонч ҳадя этган ушбу янгилик корхонада иш унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши тайин.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!