Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИШЧИ-ХОДИМ МАНФААТИ ЭЪТИБОРДА

“Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасида 2016-2019 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йил давомида бажарилиши бўйича корхона раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмита аьзоларининг биргаликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда корхона раҳбарияти ва бирлашган касаба уюшма қўмитаси жамоа шартномасига кўра 2017 йил давомида бажарган ишлари муҳокама этилди.

Йиғилишда жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2017 йил давомида бажарилиши бўйича корхона бош муҳандиси Вячеслав Андреев  ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмитаси  раиси Байрам Абдуллаевлар маъруза қилишди.

Амалдаги жамоа шартномаси мажбуриятларини 2017 йил давомида бажарилиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномаси орқали ишчи-ходимларни, ёшларни, аёлларни, нафақахўрларни, ногиронларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, соғломлаштириш, бандлик, иш хақи каби масалаларда қўшимча имтиёзлар бериб келинмокда.

Меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг ҳордиқ чиқариш ҳамда саломатлигини тиклаш масалалари трест раҳбарияти ва бирлашган касаба уюшма қўмитасининг доимо диққат эътиборида бўлиб келмоқда.

Ўтган 2017 йил мобайнида санаторий ва дам олиш уйларига 24 та йўлланма, сув спорти ҳавзасига 55 та абонемент ажратилиб, уларга сарфланган маблағ 17 млн. 674 минг сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда  бошланғич касаба уюшмалари томонидан 2017 йилда фуқароларнинг жами 316 та аризаси, шундан 293 таси ёзма, 23 таси оғзаки келган мурожаатлар кўриб чиқилган. Жами мурожаатларнинг 316 таси қаноатлантирилган.

Корхонада меҳнат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга, соғлом ва бехатар меҳнат шароитларини яратиш борасида қатор ишлар бажарилган. 2017 йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 5 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг 1 таси оқибати ўлим билан тугаган, 4 таси оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ишчи-ходимлар фарзандларини соғломлаштириш касаба уюшмаси ва корхона раҳбариятининг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

Ўтган йилда режадаги 80 нафар ўрнига 118 нафар болалар оромгоҳларда соғломлаштирилди.  Жамоа шартномасига биноан Трест таркибидаги 14-Кўприкқурилиш отряди, “Хоразм темир йўл қурилиши” УК ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ажратилган 16 млн. 634 минг сўм маблағ ҳисобига Орол бўйи кўприкқурувчиларнинг 55 нафар фарзандлари “Қибрай” оромгоҳида бепул соғломлаштирилди. Болаларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари, яъни Орол бўйида жойлашган ходимларнинг фарзандларига 2 млн. 30 минг сўмлик ўқув қуроллари ва Тошкент шаҳрида иш фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг фарзандларига 1 млн. 754 минг сўмлик санитария-гигиена  воситалари  топширилди.

Ўтган ҳисобот даврида ишчи-ходимлар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва соғлом турмуш тарзи яратиш мақсадида турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Умуман олганда, корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида жамоа шартномасида кўрсатилган барча бандлар бажарилган десак янглишмаймиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!