Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИҚТИДОРЛИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Бухоро локомотив депосида “Муқаддас аёл” номли кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Унда депода фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар “Таъмирловчилар”, “Нафосат”, “Дугоналар” ҳамда “Тадбиркор аёл” каби гуруҳларга бўлиниб, ўзаро беллашди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган баҳсларда “Нафосат” гуруҳи “Муқаддас аёл”, “Дугоналар” гуруҳи “Энг қувноқ жамоа”, “Тадбиркор аёл” гуруҳи “Энг зукко аёл”, “Таъмирловчилар” гуруҳи “Энг фаол жамоа” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди. Уларга Бухоро локомотив депоси касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Марказий темирйўлчилар маданият саройининг Бухоро филиали раққоса ва қўшиқчилари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, дилтортар куй-қўшиқлар, миллий рақслар танловнинг янада кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!