Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИНСОН РУҲИЯТИ ҲАҚИДА СУҲБАТ

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси ҳамда  “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти маънавият ва маърифат бўлими ҳамда касаба уюшмалари ташкилоти ташаббуси билан “Шахс психологияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда психология фанлари номзоди, доцент Луқмон Казаков шахс психологияси, феъл-атвори, темпераментлари ҳақида батафсил ва қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди. Ҳар бир инсоннинг ижтимоий олам билан алоқаси унинг тажрибаси, маданияти ва ижтимоий хулқ нормалари доирасидаги ҳаракатларида намоён бўлишини аниқ илмий мисоллар ёрдамида баён этди.

Шунингдек, инсоннинг туб моҳиятини англаш, унинг ривожланиши ва камол топиши қонуниятлари ҳақида маълумот берар экан, Абу Наср Фаробий, А.Навоий, Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарқ алломалари ҳам шахс тушунчасини фалсафий ва ижтимоий сирларини очишга ўзларининг энг дурдона асарларини бағишлаганларини таъкидлаб ўтди.

– Ижтимоий турмушда ҳаёт ва фаолият кўрсатаётган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради. Ва бу хусусиятни, яъни ўзининг руҳий ҳолатини ўрганишга, таҳлил қилишга қизиқади. Шу маънода бугунги тадбир ишчи-ходимларда катта қизиқиш уйғотди, қолаверса, улар ўзлари учун зарур ва фойдали маслаҳатларни ҳам олдилар, – дейди  “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Нигора Шакирходжаева.

Қизиқарли маълумот ва мушоҳадаларга бой ўтган давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!