Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИНСОН ҚАДРИ ЭЪТИРОФИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз парламентига Мурожаатномаси шунчаки ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маърифий соҳада эришилган ютуқларимиз сарҳисоби эмас. Балки халқимизнинг муаммоларини ҳал этишдаги самарали механизмларни белгилаб берган тарихий ҳужжат бўлди. Унда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳалари таҳлил этилди. Муаммолар очиқ-ойдин айтилди, камчиликларни бартараф этиш йўллари юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу мурожаатномасига жавобан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков томонидан “Халқ сўзи” газетасининг 27 декабрдаги  261-сонида “Мард элга қайишади” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси бугун юртимизнинг ҳар бир фуқароси қалбига ёруғлик, эртанги кунга қатъий ишонч олиб киргани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, ушбу мақолада Мурожаатномада қайд этилган ҳар битта фикр, келтирилган аниқ далиллар доимо сўз ва иш бирлиги бўлиши лозимлиги билдирилган. Биз унинг замирида поёнига етаётган 2017 йил тўла маънода инқилобий янгиланишлар, инсонни эъзозлаш, одамлар қалбига йўл топиш даври бўлганлигини, эл-юрт фаровонлиги йўлида давлат келгусида ўз олдига қўяётган долзарб ва кечиктириб бўлмас режа ва масалалар ечими ва истиқболини кўрдик.

Президентимиз мурожаатларида ижтимоий соҳага устувор эътибор яққол сезилиб турди. Дарҳақиқат, 2017 йил мамлакатимизда ночор ва кам таъминланган юртдошларимиз учун алоҳида ғамхўрлик йили бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Зотан, ногиронлиги белгиланган кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир Президент фармонининг қабул қилиниши, аҳолининг камхарж қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорларнинг ҳаётга татбиқ қилиниб, амалга оширилиши натижасида ўн минглаб хонадонларга файз-барака кирди, уларда яшаётган юз минглаб ҳамюртларимиз ҳаёти чароғон бўлди. Уларнинг ҳаётга бўлган муҳаббати, давлатга бўлган ишончи ошди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳам муҳтарам Юртбошимизнинг “Аҳолининг ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3268-сонли фармони асосида айнан кам таъминланган хонадонларни ўрганди, уларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш, иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида таклифлар ишлаб чиқди. Бугунги кунгача қарийб 10 минг хонадон ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, имтиёзли кредитлар билан таъминланди. Республика бўйича 22 200 хонадонга маиший техника воситалари, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 1200 нафар беморга соғлиғини тиклаш учун 4 миллион сўмдан, 2200 оилага уй-жойларини таъмирлаш бўйича 10 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Яна 400 оиланинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дея таъкидлайди ўз мақоласида муаллиф.

Бир сўз билан айтганда, ушбу Мурожаатнома орқали оддий одамлар тилидаги, дилидаги гаплар, уларнинг дарду ташвиши айтилди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади. Шунинг учун ҳам бугун барча корхона ва ташкилотларда, катта-кичик давраларда унда акс этган фикрлар қизғин муҳокама қилинмоқда. Одамларнинг ҳаётга, эртанги кунга ишончи янада ортиб, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш истаги кучаймоқда.

Сайтимизда ушбу мақола матни берилмоқда. У билан танишишни барча касаба уюшма аъзоларига тавсия қиламиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!