Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИНСОН МАНФААТЛАРИ БАРЧА НАРСАДАН УСТУН

Жорий йилнинг 20 февраль куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида жамият бошқаруви ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг биргаликдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда томонлар ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2017 йилда бажарилиши ҳамда 2018-2020 йиллар учун тармоқ келишувини қабул қилиш, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ҳолати, махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси тафтиш комиссияси ва Республика Кенгаши аъзолари,  Республика Кенгаши Раёсати таркибига ўзгартириш киритиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги муҳим масалала

рдан бири 2015 йилги тармоқ келишувида белгилаб берилган темир йўл тизимида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар сабабли  вақтинча тўхтатиб қўйилган қатор имкониятларнинг қайта тикланганлиги бўлди.

Жумладан, яқин қариндошлари вафот этганда иш ҳақи сақланган ҳолда 3 кунлик таътил берилиши, биринчи марта жигар циррози каби касаллик билан оғриган ишчиларга бир марталик моддий ёрдам, 50 ёш, 55 (фақат аёллар), 60 ёшлик юбилей санасига етган ва юбилей ёшигача  10 йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга бўлган барча штат ходимларига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам  иш ҳақининг беш баробари миқдорида  пул мукофоти ажратиладиган бўлди.

Бундан ташқари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига ва дам олиш масканларига тақдим қилинадиган йўлланмалар миқдори ҳам сезиларли даражада оширилган.

Шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилинди. 2018 йилда бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Анжуманда 2018-2020 йилларга бағишланган тармоқ келишуви ўқиб эшиттирилди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш сўнггида янги таҳрирдаги тармоқ келишуви ҳақида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!