ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА МУҚАДДАС
Тарихий хотирасиз келажак йўқ, деб бежиз айтилмаган. Юрт тинчлиги, хотиржамлиги йўлида фидокорлик ва матонат намуналари кўрсатган инсонларга эҳтиром кўрсатиш, уларни асраб-авайлаш инсон қадрига бўлган эътиборнинг юксак намунасидир. Мамлакатимизда инсон қадр-қимматини кўтаришга, айниқса, уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга катта эътибор қаратилмоқда. 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни бу фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Мана шу байрам муносабати билан “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси раҳбарияти ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхонада ишлаган Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга пул мукофотлари ва совғалар манзилли тарқатилди. Шунингдек, бугунги кунда корхонада меҳнат қилаётган 10
нафар афғон уруши қатнашчилари касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар билан тақдирландилар. Корхонада узоқ йиллар давомида ишлаб нафақага чиққан 25 нафар меҳнат фахрийларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: