Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИККИ МИНГ НАФАРГА ЯҚИН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР БЕҒАРАЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабаб карантин жорий этилганига ҳам бир ойдан ошди.

Ўтган вақт давомида ҳукуматимиз томонидан ушбу касалликка чалинганларни зудлик билан даволашга катта эътибор қаратилаётгани баробарида уйда қолаётган пенсионерлар, боқувчисини йўқотганлар, турли гурух ногиронлари ва кам таъминланган оилаларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга беғараз озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, ғамхўрлик кўрсатилмоқдаки, бу халқимиз бошига тушган синовли кунларда давлатимиз фуқаролар ҳаётига, уларнинг турмуш шароитига бефарқ эмаслигини амалда яна бир бор исботламоқда.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида нафақадаги темирйўлчилар ҳамда соҳада фаолият кўрсатаётган эхтиёжманд касб эгалари, турли гурухдаги ногиронларни ижтимоий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда.

Темирйўлчиларини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини,  айниқса, соҳада узоқ йиллар фаолият кўрсатиб пенсияга чиққан касб эгаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва  транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти, шунингдек тармоқдаги барча касаба уюшмаларининг доимий эътиборида бўлиб келган.

Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Хасиловнинг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган тартиб даврида пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги буйруғига асосан республикамизнинг барча ҳудудларидаги темир йўл транспорти тизимида узоқ йиллар меҳнат фаолиятини олиб борган ва ҳозирда ижтимоий ҳимояга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож пенсионерлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган ва эхтиёжманд икки минг нафарга яқин касб эгалари учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз етказиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!