Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ИЧКИ ТУРИЗМ

 “Қуюв – механика заводи” шўъба корхонаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар учун Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди.

              Улар Хива шаҳридаги “Ичан Қалъа” ноёб меъморий ёдгорлик мажмуасидаги “Қадимги Хоразм” музейи, “Кўхна Арк” саройи, “Оқ шайх бобо” тепалиги, “Хон қозихонаси” интеръери, “Ислом Хўжа” минораси, “Жума масжид” Хоразм ёғоч ўймакорлиги музейи, “Хоразм табиати” музейи, “Абдуллахон” мадрасаси, “Хоразм ҳунармандчилиги” музейи, “Тош ховли” саройи, Озод ва обод ватан экспозицияси билан танишишди.

Саёҳатчилар Ичан қалъа қурилишида Хива меъморлари Ўрта Осиёда қадимдан қўлланиб келган услуб – иншоотларни рўпарама-рўпара қуриш услуби «қўш»дан фойдаланишганлигини билиб олишди Маcалан, “Оллоқулихон” мадрасаси билан “Қутлуғ Мурод Иноқ” мадрасаси, “Шерғозихон” мадрасаси билан Паҳлавон Маҳмуд мақбараси шу услубда қурилгандир. Ичан қалъа меъморлигининг яна бир ўзига хос хусусияти биноларнинг алоҳида ансамбл ҳолида қурилганлигидир.

Ичан қалъа ансамбли меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейгаайлантирилган (1961). Мустақилликка эришган илк кунлариданоқ, Ичан қалъа Бутун жаҳон ёдгорликлари рўйҳатига киритилди.1997 йилда эса Хива шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан асосий йўналишларда жойлашган ёдгорликларни мунтазам равишда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ишчилар Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангубердининг муҳташам  ҳайкали қад кўтарган майдонга ҳам ташриф буюрдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!