Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Хўжакент” Ўз бағрига чорлайди

Ёзнинг жазирама кунларида Бўстонлиқ туманининг  хушманзара ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Хўжакент” дам олиш маскани  дам олувчилар билан гавжум. Бу ердаги замонавий қулайликлар самараси ўлароқ, маскан нуфузи йилдан – йилга ошиб, темирйўлчилар кўнглидан жой  олиб келмоқда.

Ушбу кўркам дам олиш масканини бугун нафақат темирйўлчилар, балки Ўзбекистоннинг турли чеккаларида ҳам яхши билишади. Мазкур гўша ўтган йиллар мобайнида замон талаблари даражасида таъмирланди. Бу ернинг масоффо, оромбахш ҳавоси, қулайликлари, хизматчиларнинг ҳушмуомилалиги ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди.

  • 240 ўринга мўлжалланган дам олиш масканимизда люкс, оддий ва бир ва икки кишилик хоналар бор – дейди оромгоҳ директори Адҳам Туррабоев
  • Ёз мавсуми олдидан ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Айниқса, замонавий усулда қурилган сув хавзаси ҳам қайта таъмирланди. Дам олувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун турли маданий-маърифий ва концерт дастурлари уюштириб келинмоқда. Буларнинг ҳаммаси темирйўлчилар соғлиғини тиклаш ва яхши  дам  олишлари йўлида амалга  ошириляпти.
  • Такидлаш ўринлики, бу ерда ҳар йили ёз ойларида дам олувчилар сони бир неча баробарга ортиб кетади. Ётоқхоналарда иситиш  ва совитиш мосламалари ўрнатилган.

Спорт мажмуасида очиқ ва ёпиқ чўмилиш ҳавзалари бўлиб, ундан иккитаси болалар ва биттаси катталарга  мўлжалланган. Шунингдек, спорт залида мини футбол, волейбол, футбол ва катта теннис ўйнаш учун  барча шароитлар яратилган. Тренажер залида эса энг замонавий спорт жихозлари ўрнатилган. Дам олувчилар тоғ ҳавосидан баҳра олиб, спорт-соғломлаштириш тадбирбирлари орқали ўз саломатлигини мустаҳкамлашлари мумкин.

Мухтасар айтганда, оромгоҳда  темир йўл ишчи-ходимларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун барча қулайликлар яратилган.

Рисунок2

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!