Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ҳурматли умрини севган касбига бағишлаган меҳнаткаш ва заҳматкаш темирйўлчилар!

Барчангизни Ўзбекистон темир йўлларининг ташкил этилганлигини 26 йиллик санаси билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг барча ходимлари ҳамда ўз номимдан чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон темир йўл тизимини ислоҳ қилиш, уни жаҳон талаблари даражасида ривожлантириш, ягона миллий темир йўл тизимини барпо этиш мақсадида ташкил этилган акциядорлик жамияти ҳеч муболағасиз ўзига билдирилган ишончни оқлади. Ўтган қисқа йиллар самарали, ислоҳотларга бой давр бўлди. Бугун Сизларнинг сайъи-ҳаракатларингиз билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Сўнгги кунларда барпо этилган замонавий кўприклар, ер усти халқа метро линияси, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва турар жой бинолари халқимизга хизмат қилмоқда.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг олий мақсади, Сиз каби фидоий темирйўлчиларнинг манфаатларига қаратилган бўлиб, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Қадрли темирйўлчилар! Сизларни ушбу тарихий сана билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик ҳамда файзу-барака тилайман. Бор куч-ғайратингизни аямасдан метиндек ирода ва катта жасорат билан ватанга бўлган мухаббатингиз, касбингизга бўлган садоқатингизни намоён қилишда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман.

 

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт

қурувчилари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши раиси

Қ.Сабиров

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!