Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ҳурматли темир йўл соҳаси тиббиёт ходимлари!

Сизларни, Сизлар орқали жамоангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан, самимий табриклаймиз!

Халқимиз, шунингдек темирйўлчилар саломатлигини сақлашдек, ўта масъулиятли ва шарафли ишда Сизнинг касбий маҳоратингиз, билим ва тажрибангиз, фидокорона меҳнатларингизни ва инсонийлик фазилатларингизни ҳамиша юксак қадрлаймиз.

Инсон саломатлиги йўлида кунни тунга улаб, ўз шахсий ҳаловатларини аямайдиган Сиз – шарафли касб эгаларининг машаққатли ва эзгу фаолияти қанча эъзозланса, арзийди.

Айниқса, бугунги пандемия шароитида ҳар бирингизни инсон саломатлигини сақлаш учун бўлаётган курашиш йўлидаги ҳақиқий қаҳрамон дейиш мумкин.

Нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё бошига тушган бундай синовли даврда темирйўлчи тиббиёт ходимлари ўз касбий бурчларини катта фидойилик ва масъулият билан амалга оширганликлари қалбимизда чексиз ифтихор ва ғурур туйғусини уйғотди. Эл саломатлиги йўлида буюк аждодимиз Абу Али Ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибангизни аямай, матонат кўрсатиб келаётганлигингиз учун ҳар бирингизга чексиз ташаккур, деймиз.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундан кейин ҳам Сизларнинг фидокорона фаолиятингизни қўллаб-қувватлаб, темир йўл тизимидаги тиббиёт масканларида тиббий хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини халқаро мезонлар даражасига етказиш каби ишларга энг муҳим вазифа сифатида эътибор қаратади.

Азиз шифокорлар, ҳамширалар, барча тиббиёт ходимлари!

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз!

Халқимиз саломатлиги йўлидаги эзгу ва шарафли ишларингиз бардавом бўлсин!

                     Х.Н.Хасилов

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

          бошқаруви раиси в.б.

                               Қ.С. Сабиров

                Ўзбекистон темирйўлчилари

           ва транспорт қурувчилари касаба

       уюшмаси Республика Кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!