Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Хотира — қадрият, қадр — муқаддас

Халқ — хотираси билан тирик. Дунёда ҳеч бир миллат ёхуд элат йўқки, унинг тарихий хотираси бўлмаса. Зеро, ўтмишга  таянмай, уни холис баҳоламай туриб, келажакка интилиш нечоғли душворлигини тарих зарварақлари кафтдек намоён этиб турибди…

Шу нуқтаи назардан, Хотира ва Қадрлаш айёми халқимиз ҳаётида қиёси йўқ аҳамиятга эга.

Мустақиллик  халқимизнинг кўпдан-кўп асрий орзу умидларини рўёбга чиқарди. Бинобарин, истиқлол берган неъматлар ичида энг азизи — ўтмишимизни тиклаш, тарихий хотирамизни мустаҳкамлаш, ўзлигимизни англаш бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Ўзлигимизни англаш эса аввало, аждодларга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромдан бошланади.  Хотира ва Қадрлаш байрами ҳам халқимизнинг ана шу бебаҳо асрий қадриятини ўзида мужассам этган. Бу қутлуғ айём замирида юрт тинчлиги, озодлиги йўлида жон фидо этган ватандошларимиз, аждодларимизнинг ёрқин хотирасига чуқур эҳтиром кўрсатиш, кекса-нуронийлар, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш, уларни эъзозлаш каби эзгу фазилатлар ўз ифодасини топган.

Ҳар йили ушбу айём юртимиз гўшаларида ўзгача кўтаринкилик билан қарши олинади. “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида ҳам Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш анъана тусига кирган. 9 май куни корхонада очиқ эшиклар куни ташкил этилади. Уруш қатнашчилари, отахону онахонлар, соҳага кўпйиллик меҳнати сингган фахрийлар учун тадбир ташкил этилади. Тадбирга ишчи-ходимлар ўз фарзандларини, невараларини ҳам олиб келиб завод тарихи билан таништиришади. Кекса нуронийлар бир пиёла чой устида қизғин дийдорлашадилар. Корхонада қад ростлаган хотира хиёбонига гулчамбарлар қўйишади.

Байрам тадбирида “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси директори Н.Абдуллаев сўзга чиқиб, юртимизда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолиги билан уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, айниқса кекса авлод вакилларини ҳар томонлама ижтимоий, моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, жорий йил ҳам урушда ва фронт ортида туриб, ўз она юрти, халқи учун жасорат кўрсатган юртдошларимизга ўзгача эҳтиром кўрсатилди.

Бугунги кунда корхонада 13 нафар уруш ва меҳнат фахрийси бўлиб, ҳар йили байрам арафасида улар учун тадбирлар ташкил этилади. Кексалар ҳолидан хабар олиниб, якка-ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилади. Байрам тадбири баҳонасида ҳам нуроний отахону онахонлар ўзгача иззат-икромда кутиб олинди, уларга байрам дастурхони ёзилди. Урушнинг аянчли оқибатлари сабаб шаҳид кетган, ном-нишонсиз йўқолган ватандошларимизнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.

Дарҳақиқат, хотира ва қадрлаш муқаддас қадрият. Юртимиз узра истиқлол шамоли кезиб юрган шундай дамларда бу эзгу анъананинг барҳаёт давом этаётганидан, ундан келажак авлодларнинг беҳад баҳраманд бўлаётганидан кўнглимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!