Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХОТИРА АБАДИЙ — ҚАДР МУҚАДДАС

Хотира ва қадрлаш миллатимизнинг улуғ фазилатлари сифатида мана неча йилдирки, мустақиллик шарофати билан, мазмунан янада бойиб, қалбларимиздан мустаҳкам жой олиб бормоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йил уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, айниқса, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама ижтимоий, моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Урушда ва фронт ортида туриб, ўз она юрти, халқи учун жасорат кўрсатган юртдошларимизга автомобиль, уй-жой ва пул мукофотлари топширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 апрелда қабул қилинган “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида бу ишлар янада кучайтирилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳам 2018 йил 30 апрелдаги №9-87 “с” сонли  “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра касаба уюшма ташкилотлари ҳам бу тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Ўзбекистон  темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт  қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  39 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда 210 нафар  меҳнат фронти қатнашчиси ҳолидан хабар олиниб, ҳурмат-эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатилди. Эътироф этиш жоизки, давлатимиз томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига берилаётган пул мукофотларига қўшимча қилиб, акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан темир йўл тизимида ишлаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2 000 000 сўм, меҳнат фронти фахрийларига 1 000 000 сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари манзилли тарқатилди.

 

 

Таъкидлаш жоизки, темир йўл тизимида уруш йиллари меҳнат қилган кекса темирйўлчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кексаларимиз бу кўрсатилаётган эътибор ва эъзоздан бошлари кўкка етмоқда.

 

Ҳа, осмонимизнинг мусаффолиги, тинч ва осуда, фаровон ҳаётимиз ана шу азиз инсонлар туфайлидир. Таассуфлар бўлсинки, улар сони йилдан йилга камайиб бормоқда. Шу боис ҳам уларни ҳар қанча эъзозласак, бошимизга кўтарсак, шунчалик оз!

Бугунги  тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимизга айланмоғи лозим.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!