Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХОТИРА АБАДИЙ — ҚАДР МУҚАДДАС

Халқимизнинг энг муқаддас фазилатларидан бири ўтганлар хотирасини ҳамиша ёд этиб, эъзозлаб яшашдир. Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир, деган ақида мустақиллик йилларида мазмун-моҳияти жиҳатдан янада кенгайиб, муқаддас қадриятга айланди.

Шу маънода Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эзгу анъана ҳамда урф-одатларимизга ҳамоҳанглиги билан янада аҳамиятлидир.

Нуронийларнинг ҳаёт йўллари, пурҳикмат насиҳатлари ёш авлодни ҳамиша яхшилик, эзгулик сари етаклайди. Шу боис ҳар доим пиру бадавлат отахон ва онахонларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлишга, уларнинг ҳолидан хабар олишга ошиқамиз.

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалди. Айниқса, кексаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун қайси бир нуроний билан мулоқотда бўлмайлик, ҳозирги дориламон кунларга шукроналар айтади.

“Ўзбекистон  темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт  қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури асосида кекса темирйўлчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат тўпламлари, 500000 сўмдан мукофот пули ва гулдасталар манзилли тарқатилди. Кексаларимиз бу кўрсатилган эътибор ва эъзоздан бошлари кўкка етди.

Осмонимизнинг мусаффолиги, қуёшимизнинг чароғон нур сочиб тургани, болаларимизнинг бахту бекамликда улғаяётгани, яқинларимизнинг саодатманд эканида кексаларимиз дуоларининг хосияти бисёр. Ўзбекчилигимизда катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўл, деб ўргатадилар. Эҳтимол шунинг учун ҳам бу одоб меъёрлари қон-қонимизга сингиб кетган.

– Юртимиздаги тинчлик-фаровонликка кўз тегмасин, — дейди уруш қатнашчиси Абдусаттор Қосимов. — Шукр, шундай кунларни кўриш бизга насиб этди. Мустақиллик шарофати билан турмушимизга барака кирди, шаҳару қишлоқларимиз обод бўлди. Бугун кексаю ёш бирдек ардоқланаяпти. Ўзимиздан  қиёс. Давлатимизнинг  ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турамиз. Алоҳида эътироф этишни истардимки, жамият раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан ҳам доимо эътибор ва эъзоздамиз.

Мухтасар айтганда, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар ишга солинди. Бу эса уларнинг фаровон ҳаёт кечириши, умрларининг узайишига хизмат қилиши, табиий. Зеро, пиру бадавлат отахону онахонларимиз ҳаётимиз файзи ва кўркидир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!