Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ, ҲАЁТИМИЗ КЎРКИ

Ўтганларни хотирлаб, эзгу ишларини ёдга олиш, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган , хонадонларимизнинг файзи ҳамда фариштаси бўлган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан саналади.   Касаба уюшма ташкилотлари ҳам 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини  юқори савияда нишонлашда фаол иштирок этмоқдалар.

Байрам муносабати билан “Бухоро” минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ва ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда Иккинчи  жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Бир пиёла чой устида улар билан дилдан суҳбат қурилди.

Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 3 нафар Иккинчи  жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда 29 нафар меҳнат фахрийларига пул мукофотлари, озиқ-овқат тўпламлари, байрам совғалари манзилли тарқатилди.

Шунингдек, “Бухоро” минтақавий темир йўл узели касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 4 май куни спортнинг шашка, дартс, армреслинг, тош кўтариш бўйича ёшлар ўртасида хотира турнири ўтказилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланганлар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!