ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ, ҲАЁТИМИЗ КЎРКИ
Ўтганларни хотирлаб, эзгу ишларини ёдга олиш, бу ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, кексалик гаштини сураётган , хонадонларимизнинг файзи ҳамда фариштаси бўлган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан саналади. Касаба уюшма ташкилотлари ҳам 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда фаол иштирок этмоқдалар.
Байрам муносабати билан “Бухоро” минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ва ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Бир пиёла чой устида улар билан дилдан суҳбат қурилди.
Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда 26 нафар меҳнат фахрийларига пул мукофотлари, озиқ-овқат тўпламлари, байрам совғалари манзилли тарқатилди.
Байрам арафасида меҳнат фахрийлари учун юртимизнинг тарихий қадамжолари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этилди.
Шунингдек, “Бухоро” минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда маънавият соатлари ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: