Ходимларга эътибор – муваффақият калити
Тошкент темир йўл масофасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Корхона ишчиларига мунтазам равишда зарур ижтимоий кўмаклар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, ишчи-ходимларни µар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма қўмитаси қошида тўртта комиссия ташкил қилинган бўлиб, улар жойларда муносиб меµнат шароитини ташкиллаштиради ва назорат қилади.
Жорий йилда “Чимён”, “Белдирсой” ва “Хожикент” дам олиш масканларига имтиёзли чипталар берилди. Ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш мақсадида футбол, шахмат, шашка ва дартс бўйича мусобақалар ташкил этилди. Темирйўлчиларнинг фарзандлари “Қибрай” ва “Янги авлод” оромгоµларида соғломлаштирилди. Кам таъминланган оилалар фарзандларининг 13 нафарига бепул йўлланмалар берилди.
–Ходимларимизнинг асосий фаолияти темир йўлларни таъмирлашга қаратилганлиги боис меµнат муµофазасига эътибор долзарб масала ҳисобланади, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Бобир Абдираҳмонов. – Ишчи-ходимлар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилади. Оғир ва хавфли шароитда меҳнат қилаётганларга сут маµсулотлари бериб борилади. Улар махсус кийим-бош ҳамда биринчи ёрдам бериш учун зарур бўлган тиббиёт қутичалари билан таъминланган. Ушбу жараён комиссия аъзолари томонидан доимо назорат қилиб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, Тошкент темир йўл масофасида ходимларга яратилаётган шароитлардан барча бирдек мамнун. Касаба уюшма қўмитаси эса йил якунига қадар яна кўплаб йўналишларда ижтимоий кўмаклар ажратишни режалаштириб қўйган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: