Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХИЗМАТ КЎРСАТИШДАГИ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР

Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарасини ошириш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Temiryo`l kasaba servis” масъулияти чекланган жамиятининг ташкил этилиши касаба уюшма аъзоларига сервис хизматлари кўрсатишни янги босқичга олиб чиқди. Ушбу корхона фаолиятидан тушган соф фойдаси касаба уюшмаларининг даромадининг кўпайишига, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада оширишга йўналтирилади.
Корхона бир нечта йўналишда фаолият олиб боради. Йўловчи поездларида сервис хизматларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатувчи персоналлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштиради. Хусусан, “Тошкент-Самарқанд-Қарши” ва “Тошкент-Самарқанд-Бухоро” йўналишида ишга туширилган юқори тезликдаги ва “Тошкент – Андижон” йўловчи поездларида хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчилар томонидан кўрсатилаётган сервис хизматларини жаҳон стандартлари даражасида чиқариш мақсадида ўқув курсларни хорижий тилларда ташкиллаштириш кўзда тутилган. Бу йўналишда ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Бундан ташқари, яқин орада соҳада янги йўналишларни ташкил этиш, анъанавий ва замонавий маданий кўнгилочар хизматлар турларини кенгайтириш режалаштирилган. Жумладан, касаба уюшмалари санаторийларида даволаш турларини кўпайтириш, тизимда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация, транспорт ва бошқа хизматлар сифатини ошириш, маркетинг ва консалтинг сифатини оширишдан иборатдир.
— Биз асосан темирйўлчилар манфаатидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритамиз, — дейди корхона раҳбари Азиз Баротов. — Ҳозирги кунда асосий эътиборни янги йилни муносиб кутиб олиш ва уни болажонларимиз учун ҳақиқий байрам сифатида ташкиллаштириш борасида режа ишлаб чиқишга қаратаяпмиз. Унга мувофиқ, Марказий темирйўлчилар маданият саройида жажжи болажонларимиз учун 25 декабардан 10 январга қадар театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этиш ва совғалар тарқатиш режалаштирилган. Шунингдек, “Хўжакент” дам олиш масканида ҳам янги йил байрам дастури ташкил этилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!