Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унинг ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Танзила Норбоева ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши раиси Қутлумурод Собиров иштирок этди.

Тадбир аввалида Т.Норбоева 2001 йилда ўз фаолиятини бошлаган йирик ишлаб чиқариш тармоғида ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан яқиндан танишди. Заводда мавжуд жами 21 та цехда айни пайтда 1000 нафардан ортиқ мутахассис иш билан банд. Уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси талабларининг тўлақонли амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ва дам олиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида бир қатор ишлар йўлга қўйилган.

Ҳисобот-сайлов конференциясида завод касаба уюшмаси қўмитасининг 2013 йил февралдан 2015 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аваз Абдуллахўжаевнинг ҳисоботи тингланди. Унда таъкидланишича, ҳозирги кунда завод маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шерикчилик тамойилларига асосланиб фаолият олиб борилиши туфайли ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, ишчи-хизматчиларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятида 2014 йил давомида 22 та янги йўловчи вагонлар қурилди, 461 та йўловчи вагонлар таъмирланди, ушбу кўрсаткич 2013 йилга нисбатан 10 %  га ортиғи билан бажарилди. Шу билан бирга, завод мутахассислари Тошкент Метрополитени мутахассислари билан ҳамкорликда метрополитен  вагонларини капитал таъмирлашини йўлга қўйишди.  Метрополитен вагон араваларидан 90 тасини янгидан қуриб, фойдаланишга топширди.

Албатта, бу ишлар замирида жамоа меҳнаткашларининг фидокорона меҳнати ётади. Шу боисдан уларни ҳар тарафлама рағбатлантириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилди. Завод ходимларини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширишга қўшган ҳиссаси, ҳалол мехнатлари учун касбий байрамида доимий рағбатлантириб бориш йўлга қўйилган. Жумладан, ҳисобот даврида 26 нафар ходим “Фахрий ёрлиқ” билан, 25 нафар ходим қўл соатлари билан, 956 нафар ходим моддий рағбатлантириш орқали тақдирланди. Заводда ишлаган, нафақага чиққан ходимларга 44,2 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Заводда ишлаган ишчи-ходимларнинг юбилей саналари муносабати билан 12,1млн. сўм миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш берилди. Завод ишчи-ходимларига 32 нафарига санаторийларда соғлигини тиклаш учун йўлланмалар харид қилинди, 37 нафари санатория-профилакторияларда дам олдирилди.

Ҳисобот конференцияда иштирок этган 35 нафар делегатлар томонидан маъқулланди. Шунингдек, тадбир давомида Т.Норбоева сўзга чиқиб, бугунги кун касаба уюшмалари олдига қўйилган устувор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

– Касаба уюшмаларининг асосий мақсадларидан бири – касаба уюшма аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига инсон манфаатларини таъминлашда кўмаклашишдир. Шу маънода “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти ижтимоий масъулиятли корхоналардан бири десам, муболаға бўлмайди. Заводда бундан кейин ҳам ишчи-ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришдаги саъй-ҳаракатларни янада изчиллик билан давом эттириш лозим.

Ҳисобот-сайлов конференцияси сўнгида делегатларнинг бир овоздан розилиги билан  А. Абдуллахўжаев “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!