Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ҳашар-элга ярашар

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА ҚАЛБ АМРИ БИЛАН

 

Ўзбекистонимиз сўнгги йилларда ўз экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи бозорларга хомашё ўрнига юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар етказиб беришга босқичма-босқич ўтиш борасида салмоқли ютуқларга эришиб келмоқда.  Бундай муҳим ютуқларимиздан бири айнан пахта хом ашёси бўлиб, у бугунги кунда иқтисодиётимизнинг улкан аҳамият касб этувчи маҳсулоти ҳисобланади.

Биз азалдан ризқу-насибани, нонни, нозу неьматни азиз билиб, ардоқлаган халқмиз. Ана шу неъматлар орасида миллий бойлигимиз бўлган пахтанинг алоҳида ўрни бор. Олтин ва сахий куз маҳсули бўлмиш пахтани она халқимиз, бободеҳқонларимиз  машаққатли меҳнат билан ундириб, ўстирдилар. Шундай экан, халқимизнинг ризқу насибаси, азиз неъматини нес-нобут қилмасдан териб олишдек масъулиятли ишда четдан қараб тура олмаймиз.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг барча касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати, ана шу эзгу ниятимизни сидқидилдан амалга оширишда айни  муддао бўлди, десак янглишмаймиз.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ва аъзо ташкилотлар ходимлари бу борадаги амалий ишларини аллақачон бошлаб юбордилар. Мутасадди ходимлар томонидан Хоразм вилоятида аҳоли билан мулоқот қилиб, вақтинча муқим иш билан банд бўлмаган, айниқса, кам даромадли, вақтинча ишсиз фуқаролар, уюшмаган ёшлар ўртасида юзма-юз суҳбатлар ташкил этилмоқда. Юртдошларимизга пахта йиғим-теримида иштирок этишлари билан нафақат оилаларига даромад келтиришлари, балки Ватанимиз равнақи йўлида бободеҳқонларимиз етиштирган мўл-хосилни нес-нобуд қилмасдан териб олишда ўзларининг фидокорона ҳиссаларини қўшиб, ватанпарварлик бурчларини адо этишга даъват этмоқдалар.

Биз азал-азалдан ҳамжиҳатлик билан бирлашиб, жипслашиб ҳашар қилишни ўлмас қадрият, инсоний фазилатга айлантирган халқмиз.
Бу фидоийлик, эзгулик фазилатлари бугун ҳар доимгиданда зарурроқдир.

Сурхонадарё вилояти пахта хирмонига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва унга қарашли корхона ва ташкилотлари ишчи-ходимларидан 80 нафарга яқин касаба уюшма фаоллари  дам олиш кунлари ва сменадан ташқари вақтида Термиз тумани ва бошқа туманларда пахта йиғим теримига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Узел касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Улуғбек Эрназаров бошчилигида барча касаба уюшма вакиллари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳам пахта теримида фаол иштирок этмоқда.

Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан пахта терими ҳашарчиларига дала бошида ташкил этилаётган ош ҳашарчиларга хуш кайфият ва куч-ғайрат бағишламоқда.

Сурхондарё вилояти хирмонига нафақа ёшидаги  Термиз локомотив депоси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Худойназар Тошмуродов, Термиз алоқа ва ишорат корхонаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Барно Мамадалиева, Термиз темир йўл масофа корхонаси ҳовли ишчиси Самия Шаймардоновалар ёшларга ўрнак бўлишмоқда. Термиз алоқа ва ишорат корхонаси электромеханиклари Жамила Ризаева, Сурайё Абдураҳмонова ва Термиз вагон депоси ишчиси Раҳим Қулашаровлар аллақачон “Илғор теримчи” деган номга мушарраф бўлишди.

Пахта йиғим-теримида ховослик темирйўлчилар ҳам алоҳида ғайрат-шижоат билан жонбозлик кўрсатишмоқда.

Ховос тумани Хамза сув истеъмолчилари уюшмаси “Теракли боғ жамоли” фермер хўжалигида 300 нафар темирйўлчи касаба уюшма аъзолари пахта теримида кўнгиллилардан бўлиб меҳнат қилишмоқда. 80-100 килограммдан ортиқ пахта терган илғор теримчиларга касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантирувчи совғалар топширилмоқда. Энг илғор теримчилардан Тошкент сув таъминоти ва биноларни сақлаш дистанцияси Ховос участкаси ишчиси Ўктам Қодиров, Ховос тармоғи СЭС ходими Хуршида Ғофурова, Ховос станцияси ходимлари Акмал Расулов,  Ислом Мадалиев, Ховос алоқа ва сигналлаштириш масофаси ходими Илҳом Ашурбековлар ватанпарварлик ҳисси билан фидокорона меҳнат қилиб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишмоқда.

Юртимизнинг муҳим бойлиги бўлмиш пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда камарбаста бўлайлик!

Шу азиз Ватан — барчамизники! Унинг ҳар бир қарич ерида етиштирилган ҳосил ҳам халқимизнинг бойлигидир. Бу ишда барчамиз елкадош бўлайлик!

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!