Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҲАР БИР ХОДИМГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР

“Ҳар бир ходимга алоҳида эътибор”, “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ана шундай мақсад билан фаолият юритади.
Мамлакатимизда иш олиб бораётган бир қатор лойиҳалаштириш институтлари орасида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлган “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти компаниянинг истиқболли стратегик лойиҳалари муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Соҳадаги ҳар бир бунёдкорлик ҳаракати ташкилотнинг малакали мутахассислари яратган чизмалардан бошланади. Бир неча кунлик меҳнат, пухта ҳисоб-китоблардан сўнг бу чизмалар лойиҳага, лойиҳадан кўркам иншоотга айланади. Ана шундай самарали меҳнат қилаётган корхона ходимларига кўрсатилаётган ижтимоий ҳимоя тилга олса арзигуликдир.
— 126 нафар касаба уюшма аъзоларига эга. Корхонамизда ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилади, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Азиза Мирсагатова. — Улар учун зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиб бериш, сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш асосий мезон этиб белгиланган. Жамоа шартномаси бандларининг ижросини тўлиқ таъминланмоқда. Бу эса иш унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Йил бошидан буён 38 нафар ишчи-ходимга “Сихатгоҳ”, “Чимён” санаторий-профилакторийси ва “Хўжакент”, “Қоранкўл” дам олиш масканларида дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди. Бундай эътибордан ходимларимиз мамнун.
Шунингдек, доимий равишда ишчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақалар, жумладан мини футбол, стол тенниси, шашка, шахмат ва дартс бўйича мусобақалар ўтказилиб борилмоқда. Шунингдек, касаба уюшма фаоллари томонидан ишчи-ходимлар ўртасида дартс мусобақасини Самарқанд шаҳрида ўтказилди. “Онам, отам ва мен-спортчи оиласимиз” шиори остида “Хўжакент” оромгоҳида спорт тадбири ўтказилди. Ғолиб ва барча иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Мана шундай заҳматкаш темирйўлчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш эса корхона касаба уюшмаси қўмитасининг асосий иш мезонига айланган.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!