Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгашининг 2018 йил 28 майдаги “1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисидаги 23-18 “с” сонли Раёсат қарори асосида ва “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида Қўқон минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси, Қўқон темир йўл масофаси, Қўқон локомотив депоси , 164- сонли Йўл машина станцияси, Қўқон электр таъминоти масофаси касаба уюшма қўмиталари вакиллари томонидан Қўқон шаҳридаги тиббиёт бирлашмасига қарашли “Болалар уйи”га ташриф буюрилиб, у ердаги болажонларга кийимлар, тагликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилинди. Темирйўлчи ишчи-ходимлар томонидан болалар уйининг тарбияланувчиларига меҳр-мурувват кўрсатилди.

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялашга хисса қўшиш ва 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Қўқондаги бирлашган темир йўл шифохонасида  “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида болажонлар ва тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Қўқон МТУ ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан ушбу тадбир иштирокчилари хамда шифохонанинг болалар бўлимининг ўйин хонасига ўйинчоқлар тўпламлари совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!