Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши келажагимиз эгалари бўлмиш болажонларни турли байрамлар муносабати билан мунтазам рағбатлантириб келади. Бунда энг аввало, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кўп болали ҳамда кам таъминланган оилалар вакилларига ғамхўрлик кўрсатилади.  Ўтган ҳафтада пойтахтимиздаги А. П. Хлебушкина номидаги 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланучилари учун концерт дастури ташкил этилди. “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида ўтказилган мазкур тадбир болажонларга унутилмас онларни тақдим этди.

Дастлаб Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан ёшлар учун китобхонлик викторинаси ўтказилди. Унда келажагимиз эгалари китобга бўлган қизиқишлари юқорилигини намойиш этишди.

— Китоб — билим манбаи ҳисобланади, — дейди марказий касаба уюшма кутубхонаси раҳбари Дилафрўз Каримова. — “Энг яхши китобхон” викторинасини ўтказишдан мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш ва уларни кўпроқ адабиётлар мутолаа қилишга жалб этишдир. Бугун болажонларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини, уларни билимга чанқоқ ва зукколикларини кўриб хурсанд бўлдик. Болажонлар барча саволларга тез ва аниқ жавоб йўллаб, бизни жуда қувонтиришди. Юксак интеллект соҳиблари эканлигини амалда намойиш этишди. Викторина сўнггида барча иштирокчиларга болалар бадиий адабиётлари тақдим этилди.

 

 

Шундан сўнг навбат концерт дастурига берилди. Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ҳамда “Ниҳол” ансамбли иштирокидаги шодон куй – қўшиқлар мурғак қалб эгаларига байрамона кайфият бағш этди. Бу ҳар бир тарбияланувчининг юзу-кўзида акс этиб турди.

— Инсоннинг энг яқин дўсти китоб эканлигини барчамиз яхши биламиз, — дейди 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Сабина Каримова.  — Китоб мутолааси орқали билимимизни бойитиб олиш билан бирга кўплаб саволларга жавоб ҳам оламиз. Бўш вақтимни кўпроқ бадиий асарлар ўқишга бағишлайман. Бугунги тадбирдан сўнг шахсий китоб жовоним янада бойиди, шунингдек, концерт дастурида мароқ билан рақсга тушдим.

Тадбир сўнгида болажонларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қизил ярим ой жамияти томонидан эсдалик совғалар ҳамда “Анҳор-Локомотив” дам олиш ва истироҳат боғига чипталар тарқатилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!