Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ҳақиқий спорт байрами

Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшмаси томонидан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада жамоа ходимларининг 14 ёшгача бўлган спортсевар фарзандлари иштирок этди. “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури мазмун моҳиятини кенг тарғиб этиш, мамлакатимизда изчиллик билан амалга ошириб келинаётган ёшларга оид давлат сиёсати йўналишидаги чора тадбирларни ҳаётга тадбиқ этилишига эришиш, соғлом турмуш тарзи ғоясини келажак эгалари онгига чуқур сингдириш, ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадларида ўтказилган мазкур мусобақа ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди. Институт миқёсида сўнгги йилларда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур хайрли тадбирга, қизиқувчилар сони йилдан йилга ортиб бориши билан бирга унда иштирок этувчилар сони ҳам борган сари кўпайиб бормоқда.
Бу йилги спорт тадбирига меҳмон сифатида Ўзбекистон шахмат Федерацияси раиси ўринбосари Комил Синдаров, шахмат бўйича Ватанимиз шарафини ўз ёшлари тоифасида турли нуфузли халқаро турнирларда муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёш спортчилар 2 карра жаҳон чемпиони, 5 карра Осиё чемпиони бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган Ислом Синдаров ва Ўзбекистон чемпиони Ҳумоюн Синдаровлар таклиф этилди. Тадбир ёш спортчилар ва спортсевар мезбонлар ўртасидаги жонли мулоқот тарзидаги давра суҳбати билан бошланди. Шундан сўнг тадбир меҳмонлари ҳисобланган ёш спортчилар ва мезбонлар жамоасининг ҳаваскор ёш спортчилари ўртасида бир вақтда ўйинлар сеанси шаклидаги мусобақалар бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий қисмида эса касаба уюшма қўмитаси аъзоларининг фарзандлари ҳисобланган 100 нафардан кўпроқ ҳаваскор жажжи спортчилар турли ёшлар тоифасида шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Ҳаваскор спортчи болажонлар ўртасида ўтказилган ўзаро беллашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлди. Тадбир сўнггида спорт турлари бўйича ўз ёши тоифасида мазкур мусобақа ғолиблари деб топилган спортчи ёшларга касаба уюшма қўмитасининг фаҳрий ёрлиғи ва турли мазмундаги қизиқарли китоблар эсдалик совғалари сифатида топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!