Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Шу кунларда мамлакатимизда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Шаран Барроу хоним бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистонда турли тармоқлар ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва мулоқотни ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишишдан иборатдир.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси билан ҳамкорлиги ва унинг истиқболларини муҳокама қилиш масаласи кўзда тутилган.
Делегацияаъзолари дастлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акционерлик жамиятига ташриф буюришди..
Юқори мартабали меҳмонни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда корхона раҳбариятимуносиб кутиб олишди. Меҳмонлар мазкур ишлаб чиқариш муассасаси ишчи-хизматчилари билан учрашиб, уларга яратиб берилган шароитлар ҳамда корхона фаолияти билан танишдилар.
-Мен мамлакатингизга илк бор ташриф буюришим. Ўзбекистон меҳнат соҳасидаги ўз халқаро мажбуриятларига нисбатан масъулиятли ва пухта ёндошувни намойиш этаётганини мамнуният билан таъкидлаб утишим лозим, — дейди Шаран Барроу. – Ишчилар билан ўзаро суҳбат жараёнида уларнинг кайфияти юқори эканлигига амин бўлдим.Ўзбекистонда давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида йўл қўйилган муносабатлар, яратилган шарт-шароитлар бошқа мамлакатлар учун намуна бўлишга муносибдир.
Делегация вакиллари заводдаги саломатлик маркази фаолияти билан ҳам танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Fevral 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!