Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХАЙРИЯ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 Буни 2017 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзоланганида кўриш мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва тасарруфидаги корхона  ҳамда ташкилотларда, минтақавий темир йўл узелларида ҳар йили ушбу сана муносабати билан ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинади. Жорий йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Халқаро ногиронлар кунини муносиб ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли мажлис баёнига асосан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан республикамизда 30 ноябрдан 30 декабрга қадар меҳр-мурувват ойлиги ўтказилмоқда.

Ушбу сана муносабати билан  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 27 ноябрдаги қарори ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 29 ноябрдаги 29-29-“с” сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ҳайрия акцияси амалга оширилди.

Узоқ йиллар узел тасарруфидаги корхоналарда фаолият кўрсатиб, пенсияга чиққанлар ва ногиронларнинг ҳолидан ҳабар олиниб, уларнинг уйларига борилди.  Узел Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси мутахассислари ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлар хонадонига ташриф буюриб,  уларнинг 280 нафарига “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  ҳамда Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг қимматбахо совғалари топширилди.

Маълумот учун:  Халқаро ногиронлар куни 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 47/3-рақамли қарорига биноан нишонлана бошлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!