Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМАСИ

Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши таклифига биноан Тошкент шаҳрида Халқаро темирйўлчилар касаба уюшмалари конфедерацияси кенгашининг эллик еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Эстония касаба уюшмалари раҳбарлари ва делегациялари ҳамда Халқаро темирйўлчилар касаба уюшмалари конфедерацияси кенгаши Бош котиби иштирок этди.

Конфедерация темир йўл ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси аъзоларининг касбий, ижтимоий, меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатлари, касаба уюшма фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатларини ҳимоя қилиш, филиалларнинг давлатлараро ва ҳукуматлараро даражадаги бирдамлик позициясини ифода этиш ва халқаро касаба уюшмалари бирдамлигини мустаҳкамлаш ҳамда мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.

Ҳар йили кенг миқёсда ўтказиладиган ушбу кенгашда ўнга яқин масалалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Жумладан, темир йўллар фаолияти, юк ташиш вагонлари ва контейнерлардан фойдаланиш, йўловчи ва юк ташиш шартлари, халқаро йўналишларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, бажарилган ишлар ва хизматларни ҳисобга олиш ҳамда бунинг учун ўзаро ҳисоб-китоб тизимини ишлаб чиқиш, илмий-техник ҳамкорлик каби масалалар кўриб чиқилади.

Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қутлимурот Собиров ўз нутқида тармоқ ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан биргаликда ишчи-ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш борасидаги узоқ йиллик фаолияти, темир йўл транспортини ривожлантириш ва ижтимоий соҳада олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларига тўхталди.

Йиғилиш сўнгида делегация аъзоларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Меҳмонлар “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ва “Қуюв механика заводи” ШКга ташриф буюриб, корхоналар фаолияти ва ишчиларга яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!