Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ХАЛҚ ТАНЛОВИ ВА ЯНГИ ҚОНУН

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставларида касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги барча бўғиндаги касаба уюшма органларида 2015 йил февраль-май ойларида ҳисобот-йиғилишлари, конференциялари, август ойида эса VI Қурултойи ўтказилган эди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам 2020 йил 22 январда тасдиқланган 30-17 “с”-сонли Раёсат қарорига кўра Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган масъул ходимларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларини амалдаги локал меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш юзасидан малакасини ҳамда масъулиятини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунини ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги вазифаларни муҳокама қилиб олиш, шу билан бирга Республика Кенгаши Раёсатининг 2020 йилнинг 10 январидаги 30-9 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув-семинарлар ўтказилди. Буни Тошкент, Бухоро, Қарши ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмиталарининг бир қанча бошланғич ташкилотларида, шунингдек “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти, “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти, “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ва “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг бошланғич ташкилотлари мисолида кўришимиз мумкин. Унда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашидан бириктирлган масъуллар ҳам иштирок этиб Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти ва ўрни, уни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда янги қонунда белгиланган ишчи-ходимларни ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлаш, шунингдек, касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратишга қаратилган алоҳида пунктлар айтиб ўтилди.

Қонунда касаба уюшмаларига берилган имтиёз ва кафолатлар, олдинги Қонундан янги Қонуннинг фарқи, унга киритилган қўшимчалар, моддалар юзасидан тушунчалар берилди. Йиғилишлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!