ГУРУҲ БАҲСЛАРИ ЯКУНИГА ЕТДИ
“Локомотив” марказий спорт клубида мини-футбол бўйича бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақаларининг гуруҳ баҳслари ниҳоясига етди.
Ўтган ҳафта мусобақанинг сўнгги “Д” гуруҳида баҳслар якунланди. Унда, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзбектемирйўлэкспедиция” унитар корхонаси, Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган турнирда Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси биринчи ва “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
30 апрель куни эса тўртта гуруҳдаги биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар чорак финал баҳсларига киришиб, ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришади. Унга кўра қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс юритади: Ўзбекистон локомотив депоси — “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, “Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси — Капитал қурилиш дирекцияси, “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамияти — “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ҳамда Алоқа ва сигналлаштириш бошқармаси — Ахборот ҳисоблаш маркази жамоалари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Шу куни ярим финалга чиққан 4 та жамоа финал баҳслари учун бўладиган ўйинни ҳам ўтказишади.
5 май куни учинчи ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: