Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ғолиблар аниқландилар

Мамлакатимизда жисмонан ва маънавий соғлом, хар томонлама етук, мустақил фикрлайдиган, чуқур билимли, ўз такдири ва Ватанимиз келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган баркамол авлодни тарбиялаш хамда бу борадаги ишлар учун жамият ва давлатнинг имконият ва кучларини жалб этишга каратилган «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мазмун-мохияти, унда белгиланган вазифаларни бажарилишини тарғибот-ташвиқот килиш, ушбу мавзуда ёритилган энг яхши маколалар муаллифларини рагбатлантириш максадида, тармок касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 08.04.2014 йилдаги раёсат мажлисида «Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур» кўрик-танлови Низоми, кўрик-танлов якунини кўриб чиқиш бўйича ишчи гурухда тасдиқланди.

«Соғлом бола йили» Давлат дастури тадбирларини амалга ошириш, компания ва транспорт курувчилари корхоналарида мехнат килиб, компания ривожига хисса кўшаётган, спорт масканларида турли секцияларда шугулланиб, жисмоний спорт клуби, компания хамда республика шарафини химоя килаётган ёшлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш, Она Ватанга мехр-мухаббат, келажакка ишонч, ёшлар ўртасида дўстликни тараннум этиш, устозларга эхтиром, бурч ва масъулият тушунчаларини таргиб этиш, ёшларни буш вактларини фойдали ишлар билан тўлдириш, улар орасида ижодий ташаббускорлик ва соғлом мухит рухини шакллантириш кўрик-танловнинг асосий мақсади килиб белгиланган эди.

Курик-танлов асосан соханинг «Темирйўлчи» газетаси мухбирлари орасида ўтказилган, тайёрланаётган мақолаларнинг серкирралиги, техник ва ижодий даражасини ошишига, муаллифларнинг касбий махоратини юксалишига хам ижобий таъсир қилди. Танловга етти нафар мухбир томонидан такдим этилган маколаларнинг аксарият кисми Низом талабларига мос келиб,мазмуни ва серқирралиги, мамлакатимизда сиёсий, хуқуқий, ижтимоий сохаларда амалга оширилаётган ислохотларнинг мазмун-мохиятини ёшларга етказишга, компания тасарруфидаги таълим муассасалрида тахсил олаётган қизиқувчан ва никтилувчан, хар сохада илгор ёшларни ибрат к;илиб кўрсатишга, Ёшларни Ватанга мухаббат рухида тарбиялашга, тарих, маданият, маънавият сохаларидаги билимларини мустахкамлашга каратилгандир.

Республика Кенгашининг раёсат йигилишида танлов якунлари хар томонлама мух,окама этилиб, газета мухбири Д. Каримова танлов голиби деб топилди.Танлов голиби ва танловда фаол иштирок этган газета бош мухаррири ўринбосари х. Хотамбоева, мухбир А. Пўлатовалар Республика Кенгашининг эсдалик ва рағбатлантирувчи совғалари билан такдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!