Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси жамоаси иккита йирик  лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Шулардан бири – “Наврўз” боғи бўлса, иккинчиси янги аэропорт қурилишидир.

Мазкур лойиҳа қурилишида 400 дан ортиқ темирйўлчи ва республика меъморчилигини акс эттирувчи усталар жалб этилган. Шунингдек, бунёд этилаётган янги аэропорт қурилишида ҳам замонавий техникалар билан бирга,  экскаватор ва бульдозер бошқарувчилари ҳамда ҳайдовчилар самарали меҳнат қилиб келмоқда. Темирйўлчиларнинг қилаётган хизмати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Бу ерда ишчиларнинг овқатланиши, ишдан сўнг дам олиши  учун етарли шарт-шароитлар  яратилган. Шунингдек, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, махсус кийим-бош билан таъминлаш масалалари касаба уюшма қўмитаси, корхона раҳбарияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан назорат қилиб келинмоқда. Қурувчиларнинг  вақтинчалик яшашлари учун вагонлар ташкил этилиб, ётоқ анжомлари билан таъминланган. Шунинг баробарида,  ювиниш хонаси  ва ошхона улар ихтиёрида.

Кўркам ва тарихий боғ қурилишида ўз ишига масъулият билан ёндашиб ишлаётган ишчилар касаба уюшмаси томонидан муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар “Назарбек”, “Чимён”, “Омонхона”, “ Қашқадарё соҳили” ва “Умид гулшани” каби дам олиш сиҳатгоҳларида 10 нафар ходим ўз соғлиғини тиклади. “Қибрай”, “Бурчмулла”, “Янги авлод” каби ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида 20 нафар темирйўлчи фарзанди соғломлаштирилди.  Бундан ташқари,  32 нафар кам таъминланган, ногирон фарзандлари бор оилаларга  ўз саломатлигини тиклашлари учун   7 миллион 80 минг сўм сарфланди. Маданий ҳордиқ чиқаришлари учун  эса  таниқли санъаткорларимизнинг концерт  дастурларига 4 миллион 295 минг сўм йўналтирилди. Шу билан бирга,  ёз мавсумида ходимларга “Лимпопо” чўмилиш сув ҳавзасига йўлланмалар бериб келинаяпти.

– Ҳар бир ишчи-ходимлар доимо эътиборимиз марказида, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Рамазонова. – Нафақат ишлаётган темирйўлчиларга, балки пенсиядаги  ва бола парвариши билан машғул оналарга ҳам моддий кўмак берилмоқда.

Шунингдек, икки нафар оилали ходимга намунали уй-жой олишида ва 3 нафар ҳарбий хизматни ўтаётган ишчига олдиндан тўланадиган тўловлар амалга оширилди.

Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган шахмат, шашка, стол тенниси, футбол, эстафета югуриш мусобақаларида корхона аёллари ва ёш ходимлари фаол қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритди. Уларга касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!