Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

функционал вазифалари

  • бўлим фаолиятига, бўлим ходимларининг меҳнатини режалаштириш ҳамда ташкил этишга умумий раҳбарликни амалга оширади;
  • келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларнинг Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини ҳамда бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
  • режа бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини, Қурултой, Кенгаш, Раёсат ҳужжатлари лойиҳаларининг белгиланган муддатда тайёрланишини таъминлайди;
  • Кенгашнинг иш регламенти юзасидан таклифлан киритади ҳамда унга риоя этилишини назорат қилиб боради;
  • Қурултой, Кенгаш ва Раёсат мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш, Республика Кенгаши аппарати иш режаларини ишлаб чиқиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида Кенгаш раҳбарияти топшириғига биноан Кенгаш аппарати бўлимларининг ишини мувофиқлаштириб туради;
  • Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфидаги ташкилотлар билан алоқаларни амалга ошириш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашади;
  • Раёсат қарорига кўра ёки Кенгаши раҳбарияти топшириғига мувофиқ, касаба уюшмалари фаолиятига доир масалаларда мажлислар, семинарлар, конференциялар ўтказилишини ташкиллаштиради, ташкилий ишлар масалаларида аъзо ташкилотларга амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади, аъзо ташкилотларнинг ташкилий ишлар учун масъул бўлган ходимлари билан семинар-йиғилишлар ўтказади;
  • касаба уюшмалари органлари раҳбарлари ва Кенгаши номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрлар номзодлари бўйича таклифлар киритади, уларни белгиланган тартибда Федерация Кенгаши аппарати бўлим мудирлари ҳамда раҳбарият суҳбатидан ўтказишни ташкиллаштиради;
  • Республика Кенгаши аппарати ходимларини аттестациядан ўтказиш юзасидан таклифлар киритади ҳамда тегишли хужжатларни тайёрлайди;
  • касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкилий ишлар бўйича қўлланмалар, Низомлар, Йўриқномалар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • бўлим ходимлари хизмат сафарларининг самарасини таҳлил қилиб боради, уларнинг аъзо ташкилотлардаги ишлар аҳволи тўғрисидаги ахборотларини мунтазам эшитиб боради, бўлим ходимларининг фаолиятини йўналтириб туради ва уларга зарур ёрдам кўрсатади;
  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг бўлим фаолияти ва йўналишларига тегишли мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
  • Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларда ҳисобот-сайловларнинг бориши юзасидан назоратни амалга оширади;
  • касаба уюшмалари ташкилотлари тузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
  • Кенгаш, Раёсат мажлислари, фаоллари йиғилишларини тайёрлаш юзасидан ишларни амалга оширади, мазкур тадбирларни ўтказишнинг ташкилий-техник режаларини ишлаб чиқади;
  • ахборот ва маълумотномалар тайёрланишини ташкил этади;
  • Кенгашнинг келгуси ва жорий иш режалари лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бўлимларнинг таклифларини умумлаштиради;
  • ташкилий ишлар бўлимининг келгуси ва жорий иш режалари бажарилишини назорат қилади ҳамда бажарилишининг бориши тўғрисида ахборот тайёрлайди;
  • касаба уюшмалари органлари кадрлари таркибини таҳлил қилиб боради, аъзо ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига кадрлар захирасини шаклантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, кадрлар билан ишлаш, йиллик ҳисоботларни тузиш масалаларида аъзо ва тасарруфдаги ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади;
  • касаба уюшмаси Республика Кенгаши, аъзо ва тасарруфдаги касаба уюшма ташкилотлари аппаратларида фаолият юритаётган раҳбар ва масъул ходимлар, уларга кадрлар захираси, бошланғич ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини шаклантиради;
  • тизимда кадрларни танлаш билан улар ишлаш аҳволи, кадрлар қўнимсизлиги масалалари бўйича мониторинг олиб боради;
  • раҳбар ва масъул ходимлар лавозимларига тавсия этилаётган кадрлар даражаси ва салоҳиятини ўрганади, улар бўйича таклифларини Республика Кенгашига тақдим этади;
  • жамланма статистик ҳисоботни тузади ва Раёсат муҳокамасига масалалар тайёрлайди;
  • аъзо ва тасарруфдаги ташкилотлар билан биргаликда Федерация Кенгаши тасарруфидаги Ўқув марказида кадрлар ва фаолларни ўқитишнинг йиллик режаларини ижроси учун жавоб беради;
  • аъзо ташкилотлар томонидан касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари ўқув ўтказилишини назорат қилади, ўқувларни тайёрлаш ҳамда ўтказишда уларга амалий, услубий ёрдам кўрсатади;
  • бўлим фаолияти йўналишига оид кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда аъзо ташкилотларга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатади, тармоқ миқёсида бундай тадбирлар ўтказилишини ташкиллаштиради;
Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!