Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ФЕСТИВАЛ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

Бугун Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни мужассамлантирган “Ёшлар фестивали” гала концерт билан якунланди.
Давлат раҳбари топшириқларини ўз вақтида бажариш ва кўтарилган 5 та муҳим ташаббус бўйича манзилли ишлар ташкил қилиш юзасидан институт раҳбарияти томонидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

14-16 октабрь кунлари ўтказилган фестивалнинг асосий мақсади фан, санъат, спорт тўгаракларига институт ёшларини жалб қилиш, юртимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок етаётган, фаолияти давомида тенгдошларига ўрнак бўлган, таълим, маданият ва спорт йўналишларида юксак натижаларга еришган талабалар фаолиятини тарғиб қилиш билан бир қаторда, ижодий салоҳият ва истеъдодга ега бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, кашф этишга қаратилди.

Фестивал доирасида ҳар бир ташаббус бўйича мунтазаам танловлар, маҳорат дарслари, учрашувлар, китобхонлик тадбирлари ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

– Ёшларни Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда бундай тадбирлар алоҳида аҳамиятга ега, – дейди институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти йетакчиси Дилшод Турсуналиев. – фестивал доирасида ўтказилган маънавий-маърифий лойиҳаларда еса мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, ҳар бир соҳа ривожида малакали кадрларнинг ўрни ғоятда муҳим.

Фестивал дастурига киритилган #institutimgakitobsovg`aqilaman ҳаштаги остида ўтказилган аксия институт кутубхонасининг фондини юзлаб бадиий адабиётларга бойитди. Фестивалда талабалар томонидан совға қилган адабиётлар кўргазмаси, шунингдек, ҳунарли талаба-қизларнинг яратган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил этилди.

Институт олд майдони 5 та муҳим ташаббус бўйича ташкил етилган кичик ҳудудлар, турли ижодий жамоларнинг чиқишлари, спорт дастурлари билан байрамона қиёфа касб этди.

Ёшлар фестивалида фаол иштирок этган ҳамда фестивал доирасида ташкил этилган танлов ғолиблари эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!