ФАХРИЙЛАР ПОЙТАХТ БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛИШДИ
Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
“Тошкент” минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан кекса авлод вакиллари ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, байналминалчи жангчилар ҳамда Чернобль АЭС фалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган юртдошларимизни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
— Бугунги кунда ҳудудимизда 40 нафардан ортиқ меҳнат фахрийлари ҳамда 11 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 41 нафарга яқин меҳнат фронти фахрийси истиқомат қилмоқда, — дейди узел касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташкилий ишлар бўлим мудири Бунёд Нурлаев. — Уларнинг соғлиғини тиклаши ва мустаҳкамлаши учун барча шароит яратилган. Фахрийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, йилига бир маротаба ўзларига маъқул муддатда санаторий-соғломлаштириш сиҳатгоҳларида бепул дам олишлари мумкин. Ҳудудлардаги корхоналаримиз қошида ташкил этилган “Мадад”, “Ғамхўрлик” гуруҳлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уй ишларида, турар жойларини тартибга келтиришда кўмаклашаётгани авлодлар ўртасидаги меҳр ришталарини янада мустаҳкамламоқда.
Байрамлар арафасида ташкил этилаётган уч авлод учрашувлари ёшларимизни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётир. Бундай тадбирларда кекса авлод вакиллари ўзлари кечирган машаққатли ва мураккаб ҳаёт йўллари, бугунги тинч-осуда ва фаровон ҳаётимизнинг мазмун-моҳияти, қадр-қиммати хусусида ёшларга сўзлаб бердилар.
Сана муносабати билан 40 нафар меҳнат фахрийлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри бўйлаб “Тashkent citu tour» автобусида шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Тадбир сўнггида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: