Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ФАХРИЙЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА

Хотира ва Қадрлаш куни халқимиз ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга муҳим санадир. Иккинчи жаҳон уруши йилларида бир ярим миллиондан зиёд юртдошимиз фронтга кетиб, беш юз мингга яқини ҳалок бўлган, минглаб оилаларнинг суянчи бўлган уруш қатнашчилари бедарак йўқолган. Қайтганларининг аксарияти майиб-мажруҳ бўлиб келган.

Бугунги тинч-хотиржам кунимизда биз билан бирга умргузаронлик қилаётган фахрийларимиз давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Фахрийларга ҳар томонлама юксак ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатилиб, улар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Бу борада “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

— Ўз тарихини билмайдиган халқнинг келажаги бўлмайди, — дейди ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ташкилий ишлар етакчиси Азамат Ёршуаков. — Шунинг учун фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш халқимизга хос азалий юксак фазилатлардандир. “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбарияти ва ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан темир йўл тармоғида кўп йиллар меҳнат қилган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти фахрийлари, байналминалчи жангчилар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилиши режалаштирилган. Айни кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ёш авлодни мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва барқарорликни қадрлайдиган, буюк аждодлар вориси экани билан фахрланадиган авлод қилиб тарбиялаш мақсадида тизим тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда маънавият соатлари, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Қўнғирот туман темирйўлчилар дам олиш боғида фахрийлар ва ёш темирйўлчилар иштирокида  Мотамсаро она  ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ҳам ташкил этилади.

Озодлик, инсонпарварлик ғоялари, қаҳрамонларни хотирлаш ва ёнимиздаги инсонларни эъзозлашни ўзида мужассам этган Хотира ва Қадрлаш куни ота-боболаримиз мардлиги ва жасорати эътирофи бўлиб, биз авлодларни ушбу уруш фожеасидан сабоқ чиқаришга даъват этади. Шу билан бирга, ёшларни  халқимизнинг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда  бу каби тадбирларнинг ўрни беқиёс.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!