Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭЪЗОЗ УЧУН ТАШАККУР

Мамлакатимизда кексаларга, айниқса, уруш қатнашчиларига чексиз эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Нуронийларимизнинг турмуш шароити яхшиланиб, ҳаётлари фаровон бўлиб бормоқда. Бу борада “Андижон механика заводи” шуъба корхонаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаоллари томонидан кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида кекса авлод вакилларини уйларига бориб, ҳолидан хабар олиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Яқинда корхонада кўп йиллар самарали меҳнат қилган, 2-чи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли  Шокиржон Умаровнинг уйига бориб ҳолидан хабар олиниб, корхона раҳбарияти  ва касаба уюшма қўмитаси томонидан  моддий ёрдам кўрсатилди.

— Биз кексаларга кўрсатилаётган бундан эътибор ва эъзоздан бошимиз кўкка етмоқда, — дейди Шокиржон бобо. — Айниқса, касаба уюшма ходимларининг биз кексаларнинг холидан хабар олиб туришлари анъана тусига кириб бормоқда. Тинч-осойишта ҳаётимизга, энг асосийси, мустақиллигимизга шукроналик келтираман. Истиқлол берган шундай олий неъматнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимизга айланмоғи керак. Менга кўрсатилган ғамхўрлик ва яратиб берилган ажойиб шароитлар учун беҳад миннатдорчилик билдираман.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!