Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК КОРХОНА ЭРИШАЁТГАН ЮТУҚЛАР ГАРОВИДИР

“Махсус механизациялашган йўл станцияси” унитар корхонаси темир йўлларимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг қайноқ нуқталарида фаолият юритаётган йирик жамоалардан бири саналади. Корхона ишчиларининг ёзи ҳам, қиши ҳам асосан қурилиш объектларида ўтади. Шу боис, улар меҳнатини муҳофаза қилиш, мавсум давомида зарур уст-бош ва кийимлар, техника ҳамда ускуналар билан таъминлаш доимо эътиборда.

— Корхонамизда 1500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётган бўлиб, улар механизаторлар, булдозер ва эксковатор машинистлари, автосамосвал ҳайдовчиларини ташкил этади . Улар учун зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, темирйўлчиларнинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилишга эътибор қаратамиз, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Жамшид Мирғиёсов. — Хусусан, корхона темирйўлчилари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган катта-катта бунёдкорлик ишларида қатнашмоқдалар. Таъкидлаш жоизки, ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Барча ишчи-ходимларга мунтазам равишда махсус кийим-бош, иссиқ кийим, пойафзаллар тарқатилади. Меҳнат муҳофазаси ҳолатларини янада яхшилаш мақсадида совуқ кунлар тушишидан олдин участкалардаги вагонлар таъмирланиб, ишчилар яшаши учун барча шароитлар яратиб қўйилган: ювиниш хоналари, душлар ташкил этилган, вагонларда иссиқ сув таъминоти йўлга қўйилган. Шунингдек, 33 нафар ишчи-ходим “Назарбек”, “Чимён”, “Сиҳатгоҳ”, Омонхона”, “Зомин”, Қашқадарё соҳили” санаторийлари ва “Хўжакент” дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариб келдилар. Ҳар йили ёз мавсумида темирйўлчилар фарзандларини соғломлаштириш ва дам олишларини ташкил этиш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу йил “Қибрай”, “Дўстлик”, “Бурчмулла” ва “Янги авлод” болалар дам олиш оромгоҳларида жами 38 нафар ишчи-ходимнинг фарзандларига йўлланмалар ажратилди.

Корхонага ишга қабул қилинган ёшларга нисбатан амалдаги қонун талабларига риоя қилинмоқда ва бу жараён касаба уюшма фаолларининг эътиборида. Жорий йилда корхонага 23 нафар Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент ва Самарқанд темир йўл касб-ҳунар коллежларини тамомлаган йигит-қизлар ишга қабул қилинди. Эътироф этиш керакки, корхонада “Устоз-шогирд” тизими намунали йўлга қўйилган бўлиб, янги ишга келган ёш мутахассислар малакали  ишчиларга бириктирилиб, иш ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, кўп йиллардан буён корхонада меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш ва техник бўлими бошлиғи Тўра Раимов, геодезист Абдуғаффор Йўлдошев, участка прораби Анвар Пирматов сингари малакали темирйўлчилар ёшларга касбнинг барча сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, корхонада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Доимий равишда ишчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб борилмоқда. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида мини футбол спорт мусобақаси ўтказилди. Бунда Ангрен, Сирдарё, Тошкент гараж участкалари ишчи-ходимлари ва корхона АУР ходимлари қатнашди. Мусобақалар кўтаринки руҳда ва қизғин мунозараларга бой бўлиб ўтди. Ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 “Махсус механизациялашган йўл станцияси” унитар корхонасида ишчи-ходимларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошишига  таъсирини кўрсатиши шубҳасиздир.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!