Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Энг яхши китобхонлар аниқланди

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши,  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти  Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди.

Танловда минтақавий темир йўл узеллари  вакиллари ва ўқув юртлари ўқувчи ҳамда талабалари иштирок этишди.

Кўрик-танлов икки босқичда ўтказилади. Дастлабки босқич жойларда, ўқув юртларида, минтақавий темир йўл узелларида ўтказилади. Ҳудудларда ғолиб бўлганлар ҳал қилувчи босқичда  ўз иштирокларини давом эттиришади.

1-босқич баҳсларидан бири  Ховос темирйўлчилар маданият саройида юқори савияда ташкил этилди. Иштирокчилар тўрт шарт   бўйича  ўзаро беллашишди. Ҳар бир қатнашчининг китобхонлик даражаси  юқори бўлганлиги  боис  шартлар  асосидаги  чиқишлар  ҳам  ранг-баранглик касб этди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг билими, интеллектуал салоҳияти билан биргаликда, кийиниш, саҳна безаги, муомала маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.  Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, темирйўлчилар орасида илм-маърифатни юксалтириш, уларнинг билим ва малакаларини ошириб боришдан иборатдир.

Қизиқарли кечган танлов якунига кўра, Гулшода Ҳакимбоева ғолиб бўлди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Зарнигор Норқўзиева, Мухлиса Абдуқуловалар совриндорлар сафини тўлдиришди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!