Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсат қарорлари билан тизимдаги бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотлари  ўртасида “Энг  намунали  бошланғич  ташкилот”   кўрик-танлови ташкил  этилган эди.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотлари  фаолиятини  намунали  тарзда  йўлга  қўйишда  юқори  кўрсаткичларга  эришаётган,  ўз  олдига  қўйилган  вазифаларнинг  барча  йўналишлари  бўйича  турли  лойиҳаларни  амалга  оширишда  жонбозлик  кўрсатаётган  тузилмаларни  рағбатлантириш,  уларнинг  ижтимоий   жараёнлардаги  фаоллигини  ошириш,  ижтимоий  аҳамиятга  эга  бўлган  ташаббуслари  ва  изланишларини  қўллаб-қувватлаш,  касаба  уюшма  ташкилотлари  ўртасида  соғлом  рақобат  муҳитини  яратишни назарда тутади.    Унда Республика Кенгаши тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан вакиллар иштирок этди. «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови жорий йилнинг апрель ойидан август ойигача темир йўл тизимидаги ташкилотлар ўртасида ўтказилди. Кўрик-танлов натижаларига кўра, ғолиблар аниқланди.

Улар аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида энг юқори 173 балл тўплаган “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги  “Йўл электро-механика устахоналари» масъулияти чекланган жамияти  бошланғич касаба уюшма ташкилоти барча иштирокчилар орасида ғолибликни қўлга киритиб биринчи ўринни эгаллади. Аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида эса 345 балл тўплаган “Қуюв механика заводи” шуъба корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти биринчи, 297  балл  тўплаган  “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги Бухоро локомотив депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти иккинчи ва 247 балл тўплаган «Эйвалекмахсустемирбетон» акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилоти учинчи  ўринга муносиб деб топилдилар. Барча ғолиб ва совриндорларга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнггида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Й.Назаров, сўзга чиқиб касаба уюшма фаоллари меҳнат қонунлари ва жамоа шартномалари ижросини тизимли назорат қилиши, ишчи-ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаши, уларнинг муносиб шароитларда меҳнат қилишлари ва саломатликларини тиклашларига кўмаклашиши, ташаббускор ва изланувчан бўлишлари лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, касаба уюшма ишини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўз фикрларини баён этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!