Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсат қарорлари билан тизимдаги бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотлари  ўртасида “Энг  намунали  бошланғич  ташкилот”   кўрик-танлови ташкил  этилди.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад бошланғич  касаба  уюшма  ташкилотлари  фаолиятини  намунали  тарзда  йўлга  қўйишда  юқори  кўрсаткичларга  эришаётган,  ўз  олдига  қўйилган  вазифаларнинг  барча  йўналишлари  бўйича  турли  лойиҳаларни  амалга  оширишда  жонбозлик  кўрсатаётган  тузилмаларни  рағбатлантириш,  уларнинг  ижтимоий   жараёнлардаги  фаоллигини  ошириш,  ижтимоий  аҳамиятга  эга  бўлган  ташаббуслари  ва  изланишларини  қўллаб-қувватлаш,  касаба  уюшма  ташкилотлари  ўртасида  соғлом  рақобат  муҳитини  яратишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловида юқори кўрсаткичларга эришган касаба уюшма қўмитаси номлари эълон қилинди.

Таъкидлаш лозимки, кўрик-танловда иштирок этган бошланғич ташкилотларнинг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ташкилий масалалар, тарғибот-ташвиқот соҳаларида амалга оширилаётган ишлари ўрганилди.

Меҳнат жамоаларининг ижтимоий масалаларини ҳал этишда эришган натижалари, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, касаба уюшма ташкилотининг янги иш ўринларини ташкил этишдаги иштироки, жамоа шартномасини тузиш қоидаларига риоя этилганлиги ва унинг мазмуни қонун ҳужжатларига мослиги, амалдаги ижроси, шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ходимлар ҳуқуқий маданиятини ошириш, меҳнаткашлар маънавиятини юксалтириш борасида амалга ошираётган ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний натижаларга кўра, Тошкент темир йўл масофаси корхонаси касаба уюшма қўмитаси 1-ўринни, “406-сон ихтисослаштирилган қурилиш монтаж поезди” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси 2-ўринни ҳамда Темирйўлчилар марказий поликлиникаси касаба уюшма қўмитаси эса 3- ўринни эгаллашди.

Кўрик-танлов ғолиблари касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ҚАРШИ

Темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишларда “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси самарали фаолият олиб бормоқда.

Инсон саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами ва кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда жисмоний ва маънавий соғлом, ҳар томонлама етук баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш борасидаги амалий ишлардан ишчи-ходимлар ҳам миннатдор.

Ана шу мақсадда анъанавий тарзда икки йилда бир марта “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорига асосан, мазкур танлов ўтказилмоқда. Унда аъзолари сони 100 нафаргача ва ундан ортиқ бўлган бошланғич ташкилот иштирок этмоқда. Танловда фаолияти намунали йўлга қўйилган  бошланғич ташкилотларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсад қилинган.

Танлов ғолибларини аниқлаш ҳаққонийлик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширилди. Натижада, бошланғич ташкилотлар орасида энг саралари аниқланди. 1-ўринга Қарши вагон депоси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти муносиб топилди. 2-ўринга Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси ва 3-ўринга Қарши темир йўл узели бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти лойиқ топилди.

Кўрик-танлов ғолибларига узел раҳбарияти ва ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг совғалари тақдим этилди.

ҚЎНҒИРОТ

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган бошланғич ташкилотлар ўртасида «Энг намунали бошлан­ғич ташкилот» кўрик-танлови ўтказилди.

Унда асосий эътибор бошланғич ташкилотларда жорий ҳамда келгуси иш режалари сифат ва самарадорлигини ошириш, янги аъзоларни жалб этишда фаоллик кўрсатиш, жамоа шартномаларининг тармоқ келишувларига мослаштирилгани ва ҳаётга татбиқ этилиши назорати, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, корхоналарда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш, касаба уюшма фаолларини ўқитиш ҳамда қайта ўқитиш каби соҳаларда бажарилган ишларга баҳо берилди.

Танлов бошланғич ташкилотлардаги янги ва илғор тажрибаларни аниқлаш ҳамда оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этаяпти. Ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя этиш, меҳнат муҳофазасини яхшилаш, маданий-маърифий ва соғломлаштириш ишларига кенгроқ эътибор қаратишда қўл келаётир.

Тадбир якунида Қўнғирот сигналлаштириш ва алоқа масофаси касаба уюшма қўмитаси «Энг намунали бошланғич ташкилот» дея топилди ва танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

БУХОРО

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги аъзолари сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар қатнашишди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра 1-ўринга Бухоро локомотив депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти, 2-ўринга Бухоро вагон депоси бошланғич касаба уюшма ташкилоти ва 3-ўринга Бухоро-1 бекати йўл хизмати устахонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти сазовор бўлди.

Барча ғолибларга ҳудудий касаба уюшма ташкилоти томонидан совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!