Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ЯКУНИЙ БОСҚИЧ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови касаба уюшмалари ҳаракатини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмалари мавқеини ошириш, жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотларни фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари ташкилотларида ишловчилар ҳамда фаолларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш мақсадида ўтказилиб келинади. Ушбу кўрик-танлов бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларидаги илғор иш тажрибаларини аниқлаш ҳамда оммалаштиришга қаратилган бўлиб, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, ташкилий ва маданий-маърифий ишларни яхшилашга, шунингдек, касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Кўрик-танлов Низоми талабларига асосан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшмасининг қуйи ташкилотлари ўртасида жорий йилнинг июн ойида ўтказилди. Тақдим қилинган хужжатлар ва баҳолаш мезонларига мувофиқ қуйидаги бошланғич ташкилотлари ғолиб деб топилиб улар мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида тантанали равишда тақдирландилар. Унга кўра аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 193 балл тўплаб, ғолиб бўлган “Бухоро минақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги Самарқанд тармоқ санитария-эпидемиология станцияси бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб қилди.

Шунингдек, аъзолар сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 257 балл тўплаган “Ўзбеккўмир” АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси “Автомобиль технологик транспорти бошқармаси» филиали касаба уюшма ташкилоти 1- ўринни, 253 балл тўплаган “Тошкент механика заводи” АЖ касаба уюшма ташкилоти 2- ўринни, 240 балл тўплаган “Қарши минақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги “Қарши минақавий темир йўл узели” УК бошланғич касаба уюшма ташкилоти 3- ўринни эгалладилар.

Ғолиблар Республика Кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Кўрик-танлов якуни бўйича тармоқ касаба уюшмаси миқёсида 1-чи ўринни эгаллаган касаба уюшма ташкилоти республика босқичида қатнашиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!